Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

21:31 / 05.03.2018 | Jahongir | 5263

Ассалому алайкум. Тонгда бомдод намозини ўқигани барвақт масжидга чиқаман биринчи қаторда имомга яқин жойда ўтириб намоз ўқишга ҳаракат қиламан аммо ёши катта одамлар бу eр мeни жойим бу eрда ман намоз ўқийман дeб мeн билан жанжал қилишяпти. Гоҳида ўтирган жойимда мeни туртиб чeтрода ўтир дeгандай қилишди. Шу тўғрими? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу мутлақо нотўғри иш. Масжидга ким биринчи келса ўтиргани жойи унинг ҳаққи ҳисобланади. Уни тургазиб ўрнига ўтириш ўзганинг ҳаққига тажовуз ҳисобланади. Аммо сиз булар жоҳил масжидга кириб ҳам ҳаром ишга қўл урмасинлар, шундай муборак жойда гуноҳкор бўлмасинлар деб жой берсангиз жойнинг савобига ҳам уларни гуноҳдан тийиш савобига ҳам, фитнани олдини олиш савобига ҳам эга бўласиз. Аслида бу каби масалаларни масжид имомлари тез-тез такрорлаб туришлари керак. масжид имомларнинг худуди бўлиб у ерда бўладиган тартиб қоидаларни узлуксиз равишда тушунтириб бориши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat