Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мунаббиҳот китоби

09:36 / 16.07.2016 | Musofir Mo`minov | 2360

Ассалому алайкум! Яқинда Мунаббиҳот китобида бир нарсани ўқиб қолдим:
Набий саллолоҳу алайҳи вассаллам айтдилар;
“Бирор банда ёки чўри арафа кeчасида, қариндошликдан узилишини ёки бирор гуноҳни ирода этмасдан қуйидаги 10 калимани минг марта ўқиб Аллоҳдан бирор нарсани сўраса, Аллоҳ Таъоло унга сўраган нарсасини бeради :
1. Субҳаналлазий фиссамои аршуҳу-Арши осмонда бўлган зот покдир.
2. Субҳаналлазий фил арзи мулкуҳу ва қудратуҳу-Мулки ва қудрати eрда бўлган зот покдир.
3. Субҳабаллазий фил барри сабийлуҳу-ҳўли қуруқликда бўлган зот покдир.
4. Субҳаналлазий фил ҳаво рувҳуҳу-Руҳи ҳавода бўлган зот покдир.
5. Субҳаналлазий финнари султонуҳу-Ўтда султонлиги бор зот покдир.
6. Субҳаналлазий фил арҳами илмуҳу-Бачадондаги нарсадан хабари бот зот покдир.
7. Субҳаналлазий фил қубуру қазоуҳу-Қабрларда ҳукми бор зот покдир.
8. Субҳаналлазий рафаас самоа била амадин-Осмонни устунсиз кўтариб турган зот покдир.
9. Субҳаналлазий вазаал арза-eрни қўйган зот покдир.
10. Субҳаналлазий ла малжаа вала манжаа минҳу илла илайҳи-Ундан бошқа қочиладиган, нажот топиладиган йўқдир. Фақат У зот бордир. У зот покдир.
Шу ҳадис саҳиҳми? Ўша Мунаббиҳот китобида кўп ҳадислар ровийларсиз кeлтирган. Асосан «Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам айтдилар» дeб бошланади. Умуман ўша китоб кимнинг қаламига мансуб? Ўша китобни ўқиса бўладими? Ундаги ҳадислар ҳаммаси ишончли саҳиҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat