Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ислом динига кирмасдан аввал қазо бўлган намозлар

00:00 / 22.02.2007 | eski savollar | 5203

"Исломга киришларингиздан олдинги гунохларингиз кечирилади" деб айтилган. Лекин баъзи биродарларимиз "биз исломий доирада тугилганмиз шунинг учун хам биз намозимизни тулик адо этишимиз шарт! Яъни агар биз намозни 12 ёшдан укишни бошламаган булсак у холда, биз укимаган намозларимизни укиб олишимиз керак" деб айтадилар. Баъзилари эса "Бундай булмаса керак чунки 60-70 га кирган отахонларимизга кийин булади ва янги намозхонлар намозларини умуман тарк киладилар" дейдилар. Домла бундай ахволдаги намозхонларимиз нима килиш керак ва жавоб хаммага бир хил булиши керакми ёки ёшига карабми? Рахмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Исломга кириш бошқа диндагилар учун бўлади ва уларнинг бундан олдинги гуноҳлари кечирилади. Аммо мусулмон бўлиб, диний кўрсатмаларнинг баъзисини қилиб, баъзисини қилмай юрганларнинг ҳақида бу гапни айтиб бўлмайди.Ҳозирда олдин жоҳилиятда эдим, динда эмасдим, энди Исломга кирдим дейдиганлар бор. Уларнинг кўпи сиз айтгандек, қазо намоздан қутилиш учун шу гапни айтадилар. Аммо уларга, мусулмон оилада туғилгансан, мусулмонман деб юргансан, никоҳ қилдиргансан ва бошқа ишлар ҳам бор. Кофир эдим дегандан кўра, гуноҳкор эдим, десанг яхши бўлар эди. Агар айтганинг тўғри бўлса, хотининг билан зино қилиб юрган бўлсан, болаларинг ҳароми бўлади десанг ўйланиб қолишади.Шунинг учун Аллоҳга тавба қилиш ва қазо намозни ўқиш керак. Бунда ҳамма намозларни ҳисоблаб уйдан чиқмай ўқиш талаб қилинмайди. Оддий ҳаётини давом эттиради. Борди келдиларни қилади ва бўш вақтларида бекорчи нарсалар ила машғул бўлмай қазо намозларини ўқиб туради. Катта ёшдагилар ҳам шундай қиладилар. Қабул қилувчи Аллоҳнинг Ўзи.Мен чуқур илмий далиллар билан эмас, оддий ақл ишлатиб кўришни таклиф қиламан.Бугун қазо намоз ўқиш ҳақида икки хил фикр айтилмоқда. Ҳақиқатни Аллоҳнинг Ўзи билади. Фараз қилайлик. Охиратда «қазо намоз ўқиш керак эмас эди» деган гап чиқди. Ўқиганлар зарар топммайдилар. Бари бир ўқиган намозларига савобу ажр олиб мартабаларга эришаверадилар. Аммо «қазо намоз ўқиш керак эди» деган гап чиқиб қолса, уни ўқимаганлар нима қиладилар?

Топ рейтинг www.uz Openstat