Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй, масжид ва имон ҳақида

00:00 / 05.12.2009 | eski savollar | 477
Ассалааму алаикум Ҳазрат. Сизга саволларим бор эди. Улар қуйидагича: 1. Ман чэт элда яшаётганлигим учун, мачитларни ко'пи арабларга тегишли. О'қишдан чиқиб гоҳида мачитга борганимда биззи мазҳаб бо'йича пешин вақти тугамаган бо'лади, бошқа мазҳабларда бо'са аср вақти кираётган бо'лади. Ман улар билан қо'шилиб аср намозини о'қишим жоизми ёки аср вақтини киришини кутганим афзалми? 2. Чэт элда акаларим 5-6 йилдан бери ижарага уй олиб яшаб келишди. Шу йиллар давомида ко'п уйларга ко'чиб яшашди, зерикиб кетишганидан уй қолишмоқчи. Уйни кредитга олиб секин аста 10-20 йил ичида узиб узиб то'лашмоқчи. Бунга қанақа маслаҳат берасиз. Шу ишни қилиш жоизми? 3. СҲу кунларда имоним жудаям сустлашиб кетти, имонни бақувват ва зиёда қилиш учун қандай иш қилишни тавсия берасиз? Со'раган оддий саволларим учун узр. Аллоҳ сиздан рози бо'син. Ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Қўшилиб ўқиган афзал. 2. Чет эл қайси эл эканига боғлиқ. Агар ғарб юртлари бўлиб, уй қилишнинг бошқа иложи бўлмаса, уламолар сиз айтган йўлдан фойдаланишга рухсат беришган.3. Аллоҳнинг дийни ҳақида таълим берадиган китоблардан ўқинг. Ибодатни кўп қилинг. Иложи бўлса, аҳли илмлар суҳбатида бўлинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat