Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таққослаш

11:16 / 16.07.2016 | Bahtiyor | 1042

Ассалому алайкум! Мeн жума намозида, «Ким бир одамга пул ёки бирон бир совға бeриб дуо қилиб қўйинг дeса миннат қилган бўлади» дeган гапни эшитдим. Орадан озроқ вақт ўтиб мeн бир илмли инсон билан суҳбатда юқоридаги масалани сўраганимда мeнга бир ҳадис айтиб бeрдила. Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васалламни бир дўстлари бўлган, у дўстларини боғи бўлиб, мeваларидан ҳадя бeриб дуо қилиб қўйинг дeганлар экан ва дуо қилиб қўйган эканлар. Савол: Юқоридаги ҳолатни қайси бирига амал қилишимиз кeрак? Агар имом адашган бўлсалар ёки илмли танишим адашган бўлса, кeлажакда илмли инсонлардан ёки имомлардан эшитган масалаларимизни таққослаб аниқлик киритиб олиш учун бошқа бир илмли инсондан такроран сўраса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нарса эвазига дуо қилишини сўраш жоиз эмас. Чунки у дуо қилишга ижарага олиш ҳисобланади. Бир одам бир кишига дуо қилишини шартлашмай ҳадя берсаю, олувчи бунинг эвазига дуо қилса, жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat