Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос тақсимоти

11:18 / 16.07.2016 | shogird2000 | 960

Ассалому алайкум! Яқинда акам оламдан ўтдилар. Мерос ҳақидани ҳукмларни ўрганиб чиқиб шу хулосага келдим. Акамдан қолган мероснинг меросхўрлари 4та: 1-онам (отам олти йил олдин вафот этганлар), 2-акамнинг хотинлари (хотинлари битта бўлган), 3-ўғил (ўйланмаган), 4-қиз (турмушга чиққан, бир қиз ва бир ўғил фарзанди бор). Акамнинг қолдирган меросининг ҳаммасини 72га бўламиз. Шундан 12 бўлаги онага, 9 бўлаги хотинга, 34 бўлаги ўғилга ва 17 бўлаги қизга тегади. Шуни ҳамма меросхўрлар иштирок этган жонли мажлисда эълон қилиниб, шу мажлисда хоҳлаган меросхўр ўз улушини бошқа меросхўр фойдасига кечса бўлади (масалан онам акамнинг ўғлига, ва ҳоказо). Мерос тақсимоти ва мажлис борасидаги хулосаларим тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Масаланинг асли 24дан олинади. Фарзандларга тўғри тақсимланмагани учун 24ни фарзандларнинг сонига кўпайтирилади. 168 бўлади. унинг 8дан бири хотинга, 6дан бири онага, қолгани қизга 1, ўғилларга 2 ҳиссадан. Хотин          Она         Қиз                3 ўғил 21                28           17           ҳар бири 34дан Меросда “Кечиш” деган нарса йўқ. Меросхўрларнинг хоҳлагани, хоҳлаган меросхўридан ўз ҳиссасини сотиб олиши мумкин. Арзимас пулга бўлса ҳам. Ёки ҳаммаси тўғри тақсим қилиниб, қўлига тутқазилганидан кейин ҳадя қилиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat