Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ака-уканинг савдода келишуви

15:43 / 04.09.2016 | Muhammad Mustafo | 961

Ассалому алайкум! Устозлар, мени ёшим 19да. Укамни ёши 14да. Мени хунарим бор. Укам ва мен биргаликда уйда маҳсулот ишлаб чиқариб, уни дўконларга берамиз. Укам менга қарашади ва кўп хизматларимни қилгани боис, “фойданинг учдан бири сенники” деб айтганман (ваъда берганман). Аммо кўпинча бир-биримизга пул бериб, ҳисобламаймиз. Яъни, агар мен унга пул берсам, фойдани учдан бири эмас, балки ундан кўпроғи ўтиб кетиши мумкин. Ёки мен ундан пул олсам, укамга фойдани учдан бири эмас, балки ундан кам тегиши мумкин.
Устозлар, мен ҳам, укам ҳам рози бўлиб, ака-укани ўртасида қарз бўлмайди, деб фойдани ҳисобламасдан ўз эҳтиёжларимиздан келиб чиқиб, ишлатиб юрсак бўладими? Нима қилсак, тўғри бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бирингиз олишда ҳам, беришда ҳам ўз ҳисобингизни аниқ қилиб олсангизлар тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat