Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила ва никоҳ

09:33 / 22.07.2016 | Саид | 1234

Ассалому алайкум! Эр талоқни ўз уяли телефондан хотинига смс равишда уч маротаба жўнатса, ўтадими? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўтади. Талоқ қўяётган пайтда аёл эрни олдида бўлиши шарт эмас. Шу боис эр телефон ёки телеграмма орқали аёлига талоқ қўйса, бас талоқ воқеъ бўлади. Лекин, телефон орқали эшитилган, телеграмма орқали ёзилган талоқни айнан эр томонидан айтилган ёки ёзилганини аниқлаш лозим бўлади. Чунки, телефон орқали эшитилган овоз бир-бирига жуда ўхшайди ва қолаверса бошқалар биров номидан талоқнома ёзиб, уни аёлига телеграмма орқали талоқ қўйиши ҳам мумкин. Шунингдек, телефон ёки телеграмма орқали қўйилган талоққа бирор гувоҳ бўлмаса ва бирор белги асосида эр томонидан бу ишни аниқ амалга оширилганлигини аниқлашни иложи бўлмаса, ҳамда эр: “Мен бу ишни қилганим йўқ” деб, инкор қилса, бас бу ишни эрга ҳавола қилиниб, қазоан “талоқ тушмади” деб, ҳукм чиқарилади. Агар эр телефон ёки телеграмма орқали талоқ қўйиб, сўнг уни инкор қилса, ёлғони учун бир умр зинокор сифатида ҳаёт кечирган бўлади ҳамда гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat