Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳрам

08:20 / 24.07.2016 | Naufal | 1541

Ассалому алайкум! Маҳрамсиз сафарга чиқса бўладими? Бўлса нима учун, бўлмаса нима учун? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ислом дини, энг нозик хилқат саналмиш аёлларнинг иззат-обрўларини ҳар қандай ҳолатда ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Ана шу ҳолатлардан бири сафар ҳолати бўлиб, шариатимизда улар ҳақида ҳам ўзига хос кўрсатмалар мавжуд. Яқин масофага сафар қилишда умумий ҳолатда хавф-хатар учрамайди. Шунинг учун аёлларнинг маҳрамсиз сафар қилишларига рухсат берилади. Лекин ана шу яқин масофага ҳам маҳрами олиб бориб қўйиши, аёл кишининг иззат-икромидир. Пиёда юрганда уч кеча-кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиш ҳаром саналади.

عَنْ أَبِى سَعِيدٍ الْخُدْرِىِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- "لاَ يَحِلُّ لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ أَنْ تُسَافِرَ سَفَرًا يَكُونُ ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ فَصَاعِدًا إِلاَّ وَمَعَهَا أَبُوهَا أَوِ ابْنُهَا أَوْ زَوْجُهَا أَوْ أَخُوهَا أَوْ ذُو مَحْرَمٍ مِنْهَا"

Абу Саъийд Худрий розияллоҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши ҳалол бўлмайди”, дедилар”. Ислом бундай сафарни балоғатга етган аёллар ва балоғат арафасидаги қизлар учун ҳаром қилгандир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat