Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлимдан сўнг

05:30 / 29.07.2016 | Азам | 3105

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, эр ва хотин ўлимдан сўнг маҳрам ҳисобланадими? Бир одам “ўлимдан сўнг жуфт-ҳалол, бемалол бош-қош бўлиб барча маросимларга қатнашса бўлади” деди. Шу ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эр вафот топса, аёл вафот иддасига ўтиради ва унга идда мобайнида ўзга эрга тегиши мутлоқ жоиз эмас. Иддадаги аёл бир жиҳатдан эрнинг никоҳида ҳисобланади. Шунинг учун эрнинг аврат жойларига қараши, ғусл қилдириши жоиз. Акси бўлса, яъни аёл вафот қилиб, эр қоладиган бўлса, эркаклар иддага ўтирмаган сабабидан никоҳ буткул узилади. Юзигагина қараши мумкин, аврат жойларига эса қарай олмайди. «Фатавои Ҳиндия» китобида қуйидагича келтирилган : Аёллар орасида вафот этган эркак кишининг аёли бўлса, уни аёли ғусл қилдиради. Агар аёли бўлмасдан, орада маҳрами бўлса, қўлига латта ўрамасдан, агар маҳрами ҳам бўлмаса, бошқа аёллар қўлларига латта ўраб олиб, таяммум қилдирадилар. Аёл киши вафот этиб, уни ғусл қилдирадиган аёллар топилмаса, агар ўша ерда унинг эри бўлса ҳам, маҳрами бўлса ҳам, ғусл қилдира олмайди. Маҳрами бўлса, қўлига латта ўрамай, эри ёки бегона бўлса, латта ўраб таяммум қилдиради. وَيُغَسِّلُ الرِّجَالَ الرِّجَالُ وَالنِّسَاءُ النِّسَاءَ وَلَا يُغَسِّلُ أَحَدُهُمَا الْآخَرَ وَيَجُوزُ لِلْمَرْأَةِ أَنْ تُغَسِّلَ زَوْجَهَا إذَا لَمْ يَحْدُثْ بَعْدَ مَوْتِهِ مَا يُوجِبُ الْبَيْنُونَةَ إذَا كَانَ لِلْمَرْأَةِ مَحْرَمٌ يُيَمِّمُهَا بِالْيَدِ وَأَمَّا الْأَجْنَبِيُّ فَبِخِرْقَةٍ عَلَى يَدِهِ وَيَغُضُّ بَصَرَهُ عَنْ ذِرَاعَيْهَا وَكَذَا الرَّجُلُ فِي امْرَأَتِهِ إلَّا فِي غَضِّ الْبَصَرِ Эркак маййитларни эркаклар, аёл маййитларни аёллар ғусл қилдиради. Эркагу аёлдан бири бошқасини ғусл қилдирмайди. Эр-хотин ўртасига боинлик (яъни боин талоқ ёки бирга яшашни ҳаром қиладиган бирор иш) тушмаган бўлса, хотин ўз эрини ғусл қилдириши жоиз. Аёлнинг маҳрамлари бўлса, маҳрамлари қўли билан таяммум қилдиради. Эри бўлса, у қўлига латта ўраб таяммум қилдиради, марҳуманинг билакларига кўзи тушишининг зарари йўқ. Маҳрамлари бўлмаса, бегоналар қўлига латта ўраб, марҳуманинг билакларига назар қилмасдан таяммум қилдиради. («Фатавои Ҳиндия», 1-жилд, 185-186-бетлар. Дорул Кутубил Илмийя. Байрут). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat