Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳобалар ҳақида

05:46 / 02.08.2016 | Qudratilla | 1089
Ассалому алайкум! Мен кўпгина тарихий китобларни қидириб Қахқо ибн Амр Ат Тамимий розияллоху анҳу ҳақида тўлиқ маълумот топа олмадим. У инсонни буюк саҳоба ва саркарда бўлганлигини биламиз. Лекин қаерда туғилганлар ва қаерда вафот этганлар? Илтимос менга шу маълумотларни  олишимда ёрдам берсангизлар. Олдиндан раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Қаъқоъ ибн Амр Тамимий Арабистон ярим оролида, Бани Тамим қабиласида туғилган. Жоҳилият даврида ҳам, Ислом даврида ҳам қўрқмас чавандозлардан, жасур саркардалардан бўлган. Саҳоба ёки тобеинлигида ихтилоф бор. Форс ва Рум империяларига қарши Қодисия, Ярмук, Мадоин, Жалуло, Дамашқ, Миср фатҳлари ва бошқа кўплаб жангларда иштирок этган. У ўзига теккан ўлжалардан Ҳирақл (Рум подшоҳи)нинг қиличи ва Форс саркардаси Баҳромнинг совутларини кўз-кўз қилиб кийиб юргани ривоятларда келади.
Халифа Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Таркибида Қаъқоъ бўлган қўшин асло енгилмас”, “Қўшин ичида Қаъқоънинг овози минг кишидан яхшироқдир”, деган.
Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қўмондон Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуга юборган мактубида: “Қодисия жангида қайси чавандоз кўпроқ қаҳрамонлик кўрсатди?”, деб сўраган. Саъд розияллоҳу анҳу жавоб мактубида: “Мен Қаъқоъ ибн Амрга ўхшаганини кўрмадим. У бир кунда ўттиз марталаб ҳужум уюштирди, ҳар ҳужумида қаҳрамонларча жанг қилди”, деб ёзган эди.
Улуғ шоирлардан бўлган Қаъқоъ розияллоҳу анҳу Кўфада яшаган. Умрининг охирида Сиффин жангида ҳазрати Али розияллоҳу анҳу тарафида иштирок этган.
Қаъқоъ ибн Амр розияллоҳу анҳу қачон ва қаерда туғилгани ва қаерда вафот этгани ҳақида аниқ маълумот йўқ экан. Тахминий маълумотларга кўра, ҳижрий 40 – 41-йилларда вафот этган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat