Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

06:06 / 03.08.2016 | Husniddin | 1051

Ассалому алайкум! Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, намозга кирганимга бир неча ойлар бўлди. Ошқозонимда бирор касаллик борми, доимий равишда ел келади. Шу сабаб таҳоратимни узоқ ушлаб туролмайман. Ҳатто, намоздалигимда ҳам ел келади, мажбуран ушлаб намозимни адо этаман. Лекин барибир менда “таҳоратим бузилмадимикан” деган шубҳа пайдо бўлади. Балки, намозга янги кирганим учун шайтон шундай васваса қилаяптимикан? Илтимос, Устозлар менга маслаҳат беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай кишилар ҳақида Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмалар берганлар. عَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ عَنْ عَمِّهِ أَنَّهُ شَكَا إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلُ الَّذِي يُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ يَجِدُ الشَّيْءَ فِي الصَّلَاةِ ، فَقَالَ : ( لَا يَنْصَرِفْ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا  ، وروى مسلم Аббод ибн Тамим розияллоҳу анҳу амакисидан ривоят қилади. “Амакиси Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга намозида бир нарсани топкандай бўладиган кишининг шикоятини етказди. Шунда у зот: “То овозни эшитмагунича ёки ҳидни топмагунича намоздан чиқмасин!” дедилар”. Фуқаҳолар ушбу ҳадисдан “Аниқ нарса шубҳа ила кетмайди” деган қоидани олганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat