Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кекса ёшда уйланишдаги муаммолар

00:00 / 17.08.2009 | eski savollar | 1034
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Бир танишимнинг номидан сизга савол ёъллаяпман. Танишимнинг оброъсини сақлаш мақсадида исмини келтирмаганим учун узр соърайман. “Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. “Зикр аҳлидан соъранг” китобчангизни оъқиб бораман. Оллоҳ сизни бизга етказиб қоъйгани учун алҳамдулиллаҳ. Хотиним оламдан оътган. Ҳозир фарзандим ва келиним билан бир ҳовлида яшаймиз. Алҳамдулиллаҳ, Оллоҳ менга куч-қувват, ғайрат берган. Топишим яхши. Фарзандларимни уйлаб, жойлаб боълганман. Энг кичик фарзандимдан ҳам невараларим бор.Ҳаётда киши ҳар хил кунларни бошдан кечирар экан. Касал боълиб ҳафталаб ётиб қолиш боълар экан. Қизлар, барака топишсин, қоълидан келганича туни билан қолиб қарашга ҳаракат қилишади, лекин уларнинг ҳам оъз оиласи бор. Оъғиллар ҳам, Оллоҳ уларнинг умрига барака берсин, ишдан чарчаб келишади. Баъзан касал боълганимни ҳеч кимга билдирмасликка ҳаракат қиламан. Бундан ташқари яна коъп ҳолатларни келтириш мумкинки, эркак киши умр ёълдошига, бир суҳбатдошга эҳтиёж сезар экан. Шунинг учун мен фарзандларимга уйланиш ҳақидаги фикримни айтдим. Аввал онамизни ҳурмати учун, йили оътсин дейишди. Фарзандлар, айниқса қизлар, отасини қизғанишар экан. Болаларнинг коънгли чоъкмасин деб хотинимнинг йилидан кейин ҳам анча вақтгача соъз очмадим. Маҳалла коъй бир аёлни топган эди, болаларим “Фарзанди коъп экан қийналиб қоласиз”, деб коънишмади. Бошқа бир аёл эса “Ҳовлисининг кичикроқ қисмини боълса ҳам менинг номимга хат қилиб берса, тегишга розиман. Боълмасам оъзидан кейин фарзандлари мени бегона қилиб у уйдан чиқариб юборишади”, деб шарт қоъйди. Бу ҳам фарзандларимга ёқмади. Бошқа бир меҳнаткаш, намозхон аёлни топишган эди ҳамма иш ҳал боълганида, фарзандларим “7-8 йил аввал кимдир у аёлнинг “юрганини” коърган экан, бу бизнинг шаънимизга тоъғри келмайди, онамиз яшаб оътган бу уйга унинг қадамини ҳам бостирмаймиз. Бундан ташқари у хотиннинг уйлаш керак болган оъғли бор экан. Қийналиб қоласиз”, деб қайтаришди.Фарзандларим бир хотинни топишган эди, у менга ёқмади.Яна бошқа биттасининг фарзандлари “Онамизни турмушга беришни оъзимизга ор деб биламиз”, дейишди.Ҳуллас, ҳаммамизнинг коънглимизга мос келадиган хотин топилмади. Менга қолса, аввалги учта аёлнинг ихтиёрий бирига уйланишга розиман. Ҳовлининг бир қисмини хат қилиб бериш керак боълса, хат қилиб ҳам бераман, оъғлини уйлаш керак боълса, уйлайман ҳам, “юрган” дейишса, ҳозир пок ҳаёт кечиряпти эканку, уйлансам бирга ибодатимизни қилиб яшайверамизда. Албатта, бу гаплар менинг шахсий фикрларим. Хотини оламдан оътган кекса кишиларнинг коъпчилиги уйланишни хоҳлайди, лекин юқоридаги каби сабабларга коъра уйлана олмайди. Асосан, фарзандлари “Кирингизни келинингиз ювиб берса, овқатингизни тайёрлаб берса,… Сизга нима етишмаяпти?”, деб коънишмайди. Фарзандларнинг гапи мантиқийга охшайди. Лекин натижаси эса… ота ёлғиз қоляпти, коънгли яримта, баъзан келинидан чой дамлаб беришни соърайди, кир ювиб беришни соърайди, оъзига мос овқат қилиб беришни соърайди,… Оъзингнинг хотининг боълса, соъраш сал буйруқ сифатида айтилиб кетса ҳам унга оғир ботмайди. Коънгли бутун юради…Соъраб олиш қаерда-уй, бемалол айтиш қаерда…Ҳурматли шайх ҳазратлари, динимиз нуқтаи назаридан бу ишларни ёритиб берсангиз. Фарзандлар қайси оъринларда оталарига уйланишга ёъл бермасликларига ҳақли? Агар уларнинг норози бо'лишига қарамай уйланиб олсам гуноҳкор бо'лмайманми? Жавобингизни сабрсизлик билан кутаман. Ассалому алайкум”.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз ҳақсиз. Фарзандларингиз ноҳақ. Фарзандлардан сўраш шарт эмас. Фақат орада кўнгилсизлик бўлмаслиги риоя қилинади, холос. Аслида фарзндларингиз сизга айтиб ўзлари уйлантириб қўйишлари керак эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat