Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хотин итоатсиз бўлса

03:22 / 14.07.2016 | JonAli | 2200

Ассалому алайкум! Хотин эрининг тушунтириш ва талаб қилишига қарамай намоз ўқишдан, кўчада рисоладагидек кийиниб юришдан бош тортмоқда. Шу ҳолатда куч ишлатса бўладими ёки талоқ бериш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Талоқ беришга шошилмаслик керак. лекин ҳолатига рози бўлиб ҳам турмаслик керак. Аллоҳ таоло бундай аёллар ҳақида : «Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг». Аммо уриш деганда, қаттиқ калтаклаш, аъзоларини синдириш ёки бошқа жароҳатлар етказиш тушунилмасин. Ўтган аҳли солиҳ уламоларнинг бирларидан ушбу ояти каримада изн берилган уришнинг маъноси сўралганида, «Мисвок ёки бирор бармоқ билан туртиш», – деган эканлар. Ҳадис китобларида ривоят қилинишича, Муовия ибн Ҳайра Қушайрий розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, хотинларимизнинг биздаги ҳақлари нима?» – деб сўраганида, Набий алайҳиссалом: «Агар таом есанг, унга ҳам едирасан, кийим кийсанг, унга ҳам кийдирасан, юзига урма, ёмон сўкма, ташқарида ҳижрон қилма», – деганлар. Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг чўриларини урманглар!» – деганлар. Бунга ўхшаш ҳадислар кўп. Кўриниб турибдики, ояти каримадаги уришга берилган изн фақат сиёсат учун, ўзини билмаган аёлларга таъсир ўтказиш учундир. Аёл киши табиатан аччиғи тез чиқадиган, таъсирчан, шошқалоқ бўлади. Сал нарса баҳонасида эрига нисбатан итоатсизлик ва беодоблик қилиб қўйиши мумкин. Аммо кейин ўзига келиб, итоатга қайтса, уларга қарши чора кўришга зарурат қолмайди. Юқорида саналган чора-тадбирларни ҳам қўллаш шарт бўлмайди. «Агар итоат қилсалар, уларга қарши бош¬қа йўл ахтарманг». Бу нарса оилани мустаҳкамлашга омил бўладиган ишдир. Чунки бир-бирига нисбатан кечиримли бўлиш доимо яхшилик омилидир. Агар ким бу кўрсатмаларга юрмаса, ўзидан кўрсин. Чунки: «Албатта, Аллоҳ Олийдир, Улуғдир». Мазкур чораларни қўллаш билан оилавий муаммолар батамом ҳал бўлиб қолмайди. Баъзида булар ҳам наф бермаслиги мумкин. Ундай ҳолатда нима қилиш кераклигини кейинги оят баён қилади: وَإِنْ خِفْتُمْ شِقَاقَ بَيْنِهِمَا فَابْعَثُواْ حَكَمًا مِّنْ أَهْلِهِ وَحَكَمًا مِّنْ أَهْلِهَا إِن يُرِيدَا إِصْلاَحًا يُوَفِّقِ اللّهُ بَيْنَهُمَا إِنَّ اللّهَ كَانَ عَلِيمًا خَبِيرًا۝ 35. Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, у(эр)нинг аҳлидан бир ҳакам ва бу(хотин)нинг аҳлидан бир ҳакам юборинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ у(эр-хотин)ларнинг орасини мувофиқлаштирур. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир. Бу ояти каримада келишмовчилик ҳам эр, ҳам хотин томонидан чиққан пайтда кўриладиган чора ҳақида гап кетмоқда. Бу ҳолатда оиланинг сирини ташқарига чиқармасдан ҳал этишнинг иложи қолмаган бўлади. Энди бошқалар аралашиб бўлса ҳам, оилани сақлаб қолишга ҳаракъат қилинади. «Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, у(эр)нинг аҳлидан бир ҳакам ва бу(хотин)нинг аҳлидан бир ҳакам юборинг». Эр ўзи рози бўлган қариндошини, хотин ҳам ўзи рози бўлган бир қариндошини ҳакамликка тайин қиладилар. Розилик кейинчалик ҳакамлар чиқарган ҳукмга ҳам рози бўлишлари учун керак бўлади. Албатта, ҳакамлар ақлли, тажрибали, турмушнинг пасту баландидан хабардор кишилар бўлиши лозим. Табиийки, икковлари ҳам Аллоҳдан қўрққан ҳолда адолатли ҳукм чиқаришга ҳаракъат қилишлари керак. Ҳакамларнинг асосий вазифаси эру хотин орасини ислоҳ қилишдир. Шунинг учун ҳам ояти каримада «Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ у(эр-хотин)ларнинг орасини мувофиқлаштирур», деб, ҳакамларга ислоҳчилик нисбати берилмоқда. Худди шу тушунчадан келиб чиқиб, баъзи уламолар: «Ҳакамларга фақат яраштириш ислоҳ ҳуқуқи берилган», – дейдилар. Бошқалари эса «Ҳолатни ўргангач, ислоҳ қилишнинг иложи йўқлигига амин бўлишса, эру хотинни ажратиб қўйишга ҳам ҳақлари бор, шунингдек, уларга тегишли жазо чораларини, молу мулкка оид масалаларни ҳам ҳал қилишади», – дейдилар. Ҳазрати Усмон ибн Аффон Зиннурайни вақтларида худди шу ояти каримага амал қилиб, иш юритилганлиги тафсир китобларимизда нақл қилинади: «Ақийл ибн Абу Толиб Фотима бинти Утба ибн Робиъага уйланган эди. Аёл: «Сен менга сабр қилсанг, мен сенга нафақа бераман», – деган эди. Эри кўчадан келса, «Утба ибн Робиъа ва Шайба ибн Робиъалар қаерда?» – деб сўрарди. Бир куни эри: «Дўзахга кирсанг, сенинг чап томонингда бўладилар», – деб жавоб қилди. Хотин кийимларини кийиб, халифа ҳазрати Усмоннинг ҳузурига бориб, бўлган воқеани айтди. Ҳазрати Усмон кулдилар-да, Абдуллоҳ ибн Аббос билан Муовия ибн Абу Суфёнларни чақириб, ҳакам этиб тайинладилар ва уларга: «Агар яраштиришни истасангиз, яраштиринг, ажратишни истасангиз, ажратинглар», – дедилар». Албатта, ҳакамлар ўзларининг инсоний чекланган илмлари ва имконлари доирасида ҳукм чиқарадилар. Қолгани эса ҳар бир нарсани ўзининг чексиз илми ила билувчи ва ҳар бир ишдан хабардор Аллоҳ таолонинг ўзига ҳавола. «Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир». “Нисо”сураси 34-35-оятлари. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat