Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

08:04 / 09.08.2016 | Отабек | 2607

Ассалому алайкум! Устозлар, берган жавоблариз учун раҳмат. Аллох рози булсин сизлардан. Мен масжидда одамларга берилган савол жавобларни ўқиб бераяпман, токи биродарларимиз ўзларини ислоҳласинлар деб. Аллоҳга ҳамду сано бўлсин анча қавмимиз яхши бўлаяпти. Кўп савол берганим учун узр, яна бир саволим бор эди. Хотин кишиларга футбол, валибол ва баскетбол ўйнаши жоизми? Агар эркаклар томоша қилиб туришса? Аммо исломий сатрда бўлишса?
2). Эркакларга карта, шахмат, шашка ва нарда ўйнаш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Аёлларга шариат кўрсатмаларига хилоф иш қилмаган ҳолда ўзларининг хилқат ва яратилиш табиатига мос келадиган спорт турлари билан шуғулланганлари афзал. Спорт билан шуғулланишдан асосий мақсад саломатлик учун бадантарбиядир. Уни бошқалар тамоша қилишса, у саломатлик учун эмас, балки мусобақа бўлиб қолади. Хусусан тамошабинлар эркаклар бўлса жоиз эмас. 2). Сизнинг саволингиз бўйича жуда кўп бора(шахмат-13, шашка-6, карта-4, нарда-9 марта жавоб берилган) савол-жавоб бўлган. Ажр-савоб умидида "Излаш хизмати"дан фойдаланишни тавсия қиламиз. Аллоҳ таоло динимизни ўрганиш борасидаги ҳаракатларимизга баракот ва ажр-савобларни кўпайтириб берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat