Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Орият Донодаги сухбатлар

00:00 / 14.11.2009 | eski savollar | 2037
Ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Кеча «Орият Доно» номли радиодан ҳар жума куни эшиттириладиган Нигора исмли аёлнинг навбатдаги суҳбатини эшитиб қолдим. Бу аёл авваллари косметолог маслаҳатларини берар эдилар. Аммо охирги пайтда уларнинг суҳбатларида диний мавзулар аралашиб қолибди. Гап шундаки, улар тингловчиларнинг бераётган диний саволларига бўлган жавобларида ақидага ва шариатга нотўғри бўлган жавоблар, яъни бидаътлар бор. Масалан, сув париларининг ва арвоҳ капалакларнинг борлиги ва шунга ўхшаш каби гаплари. Бу каби гапларни улар суҳбат давомида бирон бир оят ёки суннатдан эмас, удумларимизга ва ўзбекчиликка асослайдилар. Тўғри, ман уларга ҳам боғлана олсам ўз фикрларимни етказаман, аммо Сиздан шуни сўрамоқчи бўлганим шуки, уларнинг диний мавзуларда суҳбат олиб боришлари қанчалик тўғри ва уларнинг бунга ваколати бор бўлмасада қилишаверса бўладими? Сиз ҳам уларга мавзуларининг нотўғри бўлган жойларини тўғрилашга малаҳат бера оласизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Албатта, бундай қилиш нотўғри. Билмаган одам диний саволларга жавоб бериш ила ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам гуноҳкор қилиш турган гап.

Топ рейтинг www.uz Openstat