Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлни тўғри йўлга солиш

00:00 / 18.08.2009 | eski savollar | 886
Ассалому алайкум шайх хазратлари. Бугунги кунда номоз ўқиб хотинимга хам ўргатишга харакат қилябман лекин у мен билан бир кун бомдод номозини ўқидида қайтиб шундан бери ўқимади. Унга номоз ўқи десам худо хохласа фарзандарим катта бўлса ўқийман дейди. Фарзадларинг катта бўлгинча ўлмасликка вада бераолсанми деб гапирсам ҳам таъсир қилмайди. Эшитишимча охиратда аёл кишидан нега номоз ўқимадинг деб сўралганда эрим ўргатмад деб айтар экан. Эр ўргатганман ўзи ўқимаган деса аёли нега мажбурламадинг деб барча айбни эрини бўйнига оғдарар экан. Шунда аёлни масаласига ҳал бўлар экан эрига гуноҳ ёзилар экан. Сизга айтмоқчи бўлган гапим хотинимни мажбўрлаб бўлсада номоз ўқитайми. Ваҳоланки уни қалбига солмаса мен қанча урсам ҳам сўксам ҳам номига қўрқанидан ўқиса гуноҳи эртага мени ўзимга ёзилмайдими.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Яхшилик ва қатъият билан намозга ундаб бораверинг. Намоз ҳақидаги маҳрузаларни эшиттиринг, китобларни ўқитинг, таниш-билишларни, хотинингиз ҳурмат қиладиган ва уяладиган кишиларни ишга солинг. Намозингизда дуо қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat