Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодат

20:39 / 17.08.2016 | Ali | 4420

Ассалому алайкум! Она намоз ўқишни билмаса фарзанд 5 вақт намозда ҳам онага имомлик қилиб намоз ўқиб берса бўладими? Бунда фарзанд имом бўлса нима деб ният қилади?
2). Мен ҳам яқинда намоз ўқишни ўрганган эдим, илмим кучли эмас. Қироатим ҳам чиройли эмас. Қироатимни яхшилаш учун қандай амаллар қилишим керак?
3). 5 вақт намоз ўқиётганда вақти кирган намозга қўшиб шу кунгача қазо бўлган намозларниям (бугунги бамдод билан аввалги қазо бўлган битта бамдод намозини ҳам) ният қилса бўладми? Шундай қилиб бўлса, имомга иқтидо қилган пайтда ҳам шундай ният қилса бўладми?
4). Шом намозида 1-ракъатда узунроқ, 2-ракъатда 1-ракъатигидан қисқароқ зам сура ўқиш керакми ёки аксинчами? Масжидга 1-жамоатга улгиролмай, 2-жамоатга қўшилганимда аввал «Кавсар» кегин «Ихлос» сурасини ўқийди. Шундай қилиш керакми?
5)»Бир намозга доимо муайян бир сурани тайин килиб укимок макрух» мен пешин ва хуфтон намозларига 1-ракъатига «Кадр» 2-ракъатига «Масад» ёки «Инширох» сураларини укийман шу ишим макрухми?
6)»Витр» намозида «кунут дуосини» билмаса урнига бирон бир сура укиса хам боладми?
7) Сажда оятлари келган сураларни зам сура килиб укиса боладимм? Сажда оятига келганда руку килмасдан сажда килиб сонг туриб руку ва сажда килиш керакми?
8)Курони каримни ёд олиб урганиш учун каерга мурожат килсам болади?
Аллох илмларингизни бунданда зиёда килсин. Бизни хам сизлардек илм ахлидан болишлигимизни Аллох насиб килсин.
Саволларим орасида но уринлилари болса узур сорайман. Жавобларингиз учун каттакон раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Балоғатга етган бўлсангиз, бўлади. 2). Фарз даражадагисини ўрганиш фарз, вожиб даражадагисини ўрганиш вожиб. 3). Вақтий намоз билан қазони бирданига ният қилиб бўлмайди. 4). Фарқи йўқ. 5). Ҳар доим шундай қилсангиз макруҳ. 6). Ёдлаб олгунингизгача билган бошқа дуоларни ўқишингиз мумкин. 7). "Излаш хизмати"дан фойдаланинг. 8). Мадрасага. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat