Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зам суралар тартиби бузилса

11:03 / 28.11.2016 | Элдор | 6634

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда зам сураларга оид савол жавобларни ўқиб ўйланиб қолдим. Излаш хизматидан фойдаландим, жавобларга тушунмаяпман, намоз ўқишда суралар кетма кетлигида ўйланиб қоляпман. Зам суралар Қуръони каримда навбат билан келиши тартибида ўқилиши билан бирга ва сура узунлиги тартибида ҳам ўқилиши керак экан. Зам сура ўқиганда орада бир сура ташлаб (кафирун сурасини ўқиб наср сурасини ташлаб масад сурасини ўқиш каби) ўқиш мумкин эмас экан. Авваллари мен фарз намозларда 1-ракъатда “Тиийн” сурасини  2-ракъатда “Қадр” сурасини ўқир эдим. Шу намозларни қайта ўқиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намозларни қайта ўқишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Сиз айтган амаллар мустаҳаб бўлиб, тарк қилинса намозни қайта ўқиш шарт бўлмайди. Тартиблар Қуръони каримда келганидагидек бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat