Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳоба

18:38 / 19.08.2016 | Husniddin | 1003

Ассалому алайкум! Ҳазратнинг «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 22-жузи (117-бет)да фитначи Язийд ибн Бишр Усмон р. а.га Бадрда қатнашмаганликларини айб қилганлиги ҳақида ёзилган. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз с.а.в. Усмон р. а.га Бадрга бормай аёли Руқайя р. а.га (хасталиги туфайли) қарашларини буюрганлар. Расулуллоҳ с.а.в. Усома ибн Зайд р.а.ни ҳам Бадрга олиб кетмаган эканлар, бунга нима сабаб бўлган? (Бу ҳақда «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг 24-жузидан маълумот тополмадим).


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кичик ёшда бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанга чиқишга рухсат бермаганлар. Бу кишидан ташқари яна 17 та атрофидаги саҳобалар ҳам Бадрда қатнашмаганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat