Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

садақа хақида

1 йил аввал | jamshid | 545

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизнинг маҳалламиздаги масжид кўчаси асфалт қилиниб, таъмирланмоқда. Масжиддаги садақа ва эҳсон қутисига холис ният ва ёрдам тариқасида пул солинса, кeйин шу пуллардан масжид кўчасининг таъмирига ишлатилса, биз солган пуллар садақаи жория бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Масжиднинг эҳсон қутисига солинган пулларни масжиддан бошқа жойга ишлатиш шаръан жоиз эмас. Ҳатто масжиднинг ёнидаги таҳоратхонасига ҳам ишлатиш жоиз эмас. Агар одатда эҳсон берувчилар таҳоратхонага ишлатишни ҳам ният қилсалар жоиз. Бунинг учун таҳоратхонанинг ёнига алоҳида қути қўйиш керак. Чунки таҳорат қилиш намознинг шартларидан бўлсада, шаръан таҳоратхона ва масжиднинг ҳукми бошқа-бошқадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat