Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

08:37 / 23.08.2016 | Abdulvohid | 2670

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бир саволим бор эди. Бир инсоннинг қарзи бўлса, шайтон шу қарзини пеш қилиб васваса қилиши мумкунми? Мени бир оз қарзим бор (риболигини билмасдан кредит олганман, риболигини билганимда зинхор олмас эдим) Лекин қийингарчилик билан бўлсада тўлаб бораяпман ва тўлай оламан иншаллаҳ. Лекин юрагим сиқилаяпти, қўлим ишга бормаяпти, дилимда қандайдур қўрқув бор. Бу ҳолат беш вақт намоз бошлаганимдан кейин бошланди. Илтимос устозлар нима қилишимни айтинглар, жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тезроқ қарзингизни тўланг ва тавба қилинг. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ бандасининг тавбаси туфайли шундай бир кишидан ҳам кўра кўпроқ хурсанд бўладики, у киши кимсасиз саҳрода туясига озиқ-овқати ортилган ҳолда бораётганида туяси қочиб кетади. Туяни топишдан умиди узилгач, ноумид бўлиб бир дарахт соясига бориб ётиб олади. Бир вақт қараса, туяси олдида турибди. Унинг тизгинидан тутганича қаттиқ хурсанд бўлиб кетганидан тили адашиб: «Эй Парвардигор! Сен бандамсан, мен роббингман», деб юборди. (Аллоҳ бандасининг тавба қилишидан ана шу кишидан кўра ҳам кўпроқ хурсанд бўлади)» Имом Муслим ривояти. Ушбу ҳадисда Набий (алайҳиссалом) гўзал бир тамсил ва ташбеҳ билан ўхшатиш қилмоқдалар. Бепоён саҳронинг ўртасида устига озиғи ва суви ортилган кимса туясини йўқотиб, қўлдан чиқариб юборганда нақадар аламли ва ноумид ҳолга тушишини тасаввур қилаверинг. Бу ҳолатда Аллоҳнинг Ўзи унга туясини йўллаб юбормаса у инсон муҳаққақ ҳалок бўлади. Шу ҳолга тушган инсон ноумид бўлиб бир дарахт тагида уйқуга кетса, ва кўзини очганда не кўз билан қарсаки, олдида ўша туяси турган бўлса, у одамнинг шодлигини чеки бўлмайди. Азбаройи қаттиқ қувониб кетганидан Аллоҳга шукр айтмоқчи бўлганда ҳатто тили чалкашиб кетади. Агар банда Аллоҳга тавба қилса, Аллоҳ мазкур туясини йўқотгандан сўнг топиб олган кимсанинг шодлигидан-да кўпроқ шодланар экан. (Муслим ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat