Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

закот сўраш одоби

00:00 / 24.08.2009 | eski savollar | 443
Ассалому Алайкум Ҳурматли Шайх Ҳазратлари.саволим қо'йидагича: Бир биродар акамиз оилавий шароитлари туфайли уйланолмай юрибдилар.ёшлари 28да,бо'лажак турмуш о'ртоқларини ёшлари 26да. Ҳозирда чэт элда о'қияпмиз. О'ша кишига бу ердаги масжидлардан закот олсаснгиз бо'ламйдими дегандим,у киши: қандай оламан? о'зимдан о'зим бориб со'рамайманку" деб жавоб бердилар. Ҳазрат, у киши, то'г'ридан то'г'ри масжид имомига бориб,менга закот беринг деб со'расалар одоб юзасидан бо'ладими? Умуман закот олувчини закот олишдаги одоблари қандай бо'лиши керак?Аллоҳ рози бо'лсин сиздан

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ЗАКОТ ОЛУВЧИ ОДОБЛАРИЗакотни олувчи Қуръонда зикр қилинган саккиз синфдан бири бўлиши лозим. Унинг зиммасида бир неча вазифа бор:1. Аллоҳ таоло уни ғамга солган нарсани йўқ қилиш Закотини унга беришга амр қилганини фаҳмласин ва барча ғамини йиғиб, битта ғамга-Аллоҳнинг розилигини топишга айлантирсин.2. Берувчига ташаккур айтиб, унинг ҳақига дуо қилсин. Лекин бу сабабнинг шукри миқдорида бўлсин. Чунки ҳадисда келганидек, «одамларга ташаккур қилмаган, Аллоҳга шукр қилмас». Берилган нарса оз бўлса уни оз саналмаслик шукрнинг тугал бўлишидандир. Берилган нарсани ёмонламаслик, айбини беркитиш керак. Буларнинг ҳаммаси неъматни Аллоҳдан кўришга зид келмайди. Воситани восита, деб билмаслик жоҳилликдир. Воситани асл деб билишлик эса мункирликдир.3. Ўзига берилган нарсага назар солсин. Ҳалолмас нарса бўлса мутлақо олмасин. Чунки, бировнинг молидан чиқарилган Закот-Закот эмас. Агар шубҳали нарса бўлса ўзини олиб қочсин. Иложсиз қолганда ҳожатига ярашагина олсин.4. Ўзига мубоҳ бўлан миқдорда олсин. Ҳожатидан кўпни олмасин. Агар қарздор бўлса қарзидан ортиқни олмасин. Мазкур киши бориб закотга ҳожати борлигини айтса, бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat