Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ИБОДАТ ХАКИДАГИ САВОЛЛАР

00:00 / 28.08.2009 | eski savollar | 3455
Ҳурматли устоз, шайх жаноблари сизни кириб келган муқаддас Рамазон ойи билан муборакбод этаман! Умматга қилаётган шарафли хизматларингизда Аллоҳдан мадад ва нусрат тилаб қоламан. Аҳли байтингизга ҳам Аллоҳдан Рамазоннинг файзу-барокатини ато қилишини тилаб қоламан!Сизга айрим саволларим билан мурожаат қилишимга ижозат бергайсиз:1. Имом Ғаззолийнинг “Айюҳал валад” “Эй фарзанд” китобида уйдан чиқишда эшик дастасини ўнг қўл билан ушлаб, уйдан ўнг оёқ билан чиқилади, дейилган. Уйдан чиқаётганда ва кираётганда қайси оёқ биринчи бўлиб босилади.2. Эҳтиёти пешин намози ихтилофли масалалардан ҳисобланади. Бизда кўпчилик ўқимайди. Лекин ҳозирда айримлар ўқишмоқда. Эҳтиёти пешин ўқилади деганлар қайси далилга асосан фатво беришади-ю, ўқимагин деганларнинг далиллари қайси? Бизнинг замонамизга уламоларимиз қандай фатво беришган. Эҳтиёти пешин ўқилгани афзалми ёки ўқилмаганими? Мени ушбу масаладаги икки томоннинг далиллари қизиқтиради. Бу далилларнинг қай бири кучли? 3. Фарз, вожиб, суннат намозларида икки сажда ўртасида ўтирганда 2 марта “Роббиғфирлий” калимасини айтсам бўладими? Бу ханафий мазҳабига хилоф эмасми? 4. Пайғамбаримиз (с.а.в) фарз, суннат намозларидан ташқари нафл намозларида, жумладан шукри вузуъ, ишроқ, зухо чоштгоҳ намози, аввабийн ҳамда таҳажжуд намозларида қайси сура ёки оятларни қироат қилганлар? Бу масалада саҳиҳ ҳадислар борми?5. Рамазонда таровиҳ намозини маҳалла аҳли бир имомни тайинлаб, масжидга бормай алоҳида уйларда ўқишса бўладими? Ҳозирда кўпчилик шундай йўл тутишмоқда? Буни ҳукми қандай шариатимизда?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сиз ўқиган китобда айтилган оёқ.2. - Кимнинг устози қандай ўргатган бўлса, ўшани қилгани маъқул.3. Икки марта эмас, уч марта. Ҳанафий китобларда бу айтилмаган.4. Турли сураларни.

Топ рейтинг www.uz Openstat