Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳақоратласа

09:56 / 09.09.2016 | mirzoxiд | 956

Ассалому алайкум! Бир киши мендан арзимаган пул қарз эди. Яъни овқат олганди. Шу пулни анча вақт бермай юрди. Бир, икки сўрадим, кейн “қарз охиратга қолмасин, қиёматда қийин бўлади” дедим. У “майли бераман” деб, бир куни кўчада кўриб, мен ҳали ундан сўрамай туриб, “хай сен менга қара, сендан қарзманми, тепада ким бор эди” деди. Мен “Худо бор” дедим, у “Қаерда қийин бўлади” деди, мен “Қиёматда” дегандим у “Ўша худойингга фалоним, қарзингни бермайман” деди. Мен ҳам сўкдим. Менга алам қилгани Аллоҳни сўккани бўлди. Ҳалигача ўзимни кечира олмаяпман, уни уришим керакмиди?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!


Аллоҳни сўкадиган даражага келтириш керакмас эди. Қуйидаги ояти каримада ҳатто мушрикни ҳам оғзидан Аллоҳни сўкадиган даражада сўз чиқишга олиб келмаслик такидланмоқда. Жоҳилларни ҳам диндан чиқадиган ҳолатга келтирмаслик керак.


وَلاَ تَسُبُّواْ الَّذِينَ يَدْعُونَ مِن دُونِ اللّهِ فَيَسُبُّواْ اللّهَ عَدْوًا بِغَيْرِ عِلْمٍ كَذَلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمْ ثُمَّ إِلَى رَبِّهِم مَّرْجِعُهُمْ فَيُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ۝


108. Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангизки, билмасдан, тажовуз ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Ҳар бир умматга ўз амалини ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик. Сўнгра эса қайтишлари фақат Роббларигадир. Бас, У қилиб юрган амалларининг хабарини берур.

Мушриклар Аллоҳни қўйиб, санам ва бутларга ибодат қиладилар. Ушбу ояти каримада мушрикларнинг ўша бутларини ҳақорат қилмаслик буюрилмоқда.

«Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангизки...»

Уларнинг бутларини сўкишдан қайтаришнинг асосий сабаби оятнинг ўзидан англашиляпти:

«...билмасдан тажовуз ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар».

Яъни мусулмон киши мушрикнинг санамини сўкса, бундан ғазабланган мушрик ҳам унга жавобан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони таҳқирлаши мумкин. Бу турган гап. Чунки:

«Ҳар бир умматга ўз амалини ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик».

Инсоннинг табиати шундай. Қилаётган амаллари унинг ўзига гўзал ва зийнатли кўринаверади. Ҳатто бутун инсоният қабоҳат деб иттифоқ қилган ишни мақташга сўз топади. Шунингдек, мушрикларга ҳам ўз ширклари жуда ҳам зийнатли бўлиб туюлади. Ана шу эътибордан уларнинг бутлари ҳақоратланган чоғда ғазабланишлари мумкин. Мусулмон одам одобли бўлгани учун ҳам бу ишни қилмаслиги керак. Аллоҳга ҳавола қилиб қўяверса, у ёғини Аллоҳнинг Ўзи билади.

«Сўнгра эса қайтишлари фақат Роббларигадир. Бас, У қилиб юрган амалларининг хабарини берур». (“Анъом” сураси “Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!


Топ рейтинг www.uz Openstat