Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис

12:34 / 11.09.2016 | Musofir Mo`minov | 1060

Ассалому алайкум! Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ салоллаҳу алайҳивассалам шундай дeдилар: “Албатта мeн китобнинг устунини ёстиғимнинг тагидан тортиб олинганини кўрдим, қараб турсам у порлоқ нур экан, у Шомга суяб қўйилди, огоҳ бўлинглар фитналар содир бўлган пайтда, иймон Шомда бўлади”. Шу ҳадис саҳиҳми? Агар саҳиҳ бўлса ровийлари билан кeлтириб, кeнгроқ шарҳлаб бeрсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم : إِنِّي رَأَيْتُ عَمُودَ الْكِتَابِ انْتُزِعَ مِنْ تَحْتِ وِسَادَتِي فَأَتْبَعْتُهُ بَصَرِي فَإِذَا هُوَ قَدْ عُمِدَ بِهِ إِلَى الشَّامِ أَلاَ وَإِنَّ الإِيمَانَ حِينَ تَقَعُ الْفِتَنُ بِالشَّامِ رواه أحمد بن حنبل ، والطبراني في الكبير ، والأوسط ، والحاكم قال شعيب الأرنؤوط : إسناده صحيح رجاله ثقات رجال الصحيح Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Тушимда китоб устунлари ёстиғимнинг остидан суғирилиб олинганини кўрдим. Ортидан назаримни эргаштирсам, уни Шомга тикка қилиб қўйилди. Огоҳ бўлинг, фитналар бўлган вақтда иймон Шомда бўлади” дедилар". Аҳмад ибн Ҳанбал ва Табаронийлар ривояти. Бундан мурод охири замон бўлганида Дажжол чиқиб ҳаама ёқни фитнага тўлдирганида хотиржамлик ва иймон Шомда бўлади. Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ҳам, мўминлар жамланиб, Дажжолни қатл қилиниши ҳам Шомда бўлади. Ин шаа Аллоҳ ҳозирги фитналар ҳам бир кун барҳам топади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat