Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

дуо қилиш ҳақида.

00:00 / 25.08.2009 | eski savollar | 1409
Ассалому алейкум шайх ҳазратлари.менинг саволим бор эди.Мен ҳозирда А.Қ.СҲда истиқомат қиламиз,у ерда масжидларда буламиз араблар ,покистонликлар масжидлари,ва жум'а намозларининг бирида эшитдимки дуо қилгандан сунг кафтлар юзга суртилмас экан,бу ҳақда ҳадишам келмаган қуронда ҳам ёзилмаган дейишди .Дуо қилиш ҳақида ,фарз ва суннат лари ҳақида ма'лумот берсангиз .Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша гапни айтганлар жуда ҳам нотўғри гапни айтибдилар. Улар ҳадисларни яхши ўрганмаган одамлар экан.Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуода икки қўлларини кўтарсалар уларни юзларига суртмасдан туриб қайтармас эдилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat