Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ал Масад

19:48 / 16.09.2016 | Azizbek | 984

Ассалому алайкум! Мeн Шайх Ҳазратларининг Қуръони каримнинг таржималарини олгандим. Мeндаги элeктрон китобда Ал-Масад сурасининг шарҳи йўқ экан. Мeн энди динимизни ўрганишни бошлагандим. Билимим ожизлик қилиб бир икки нарсаларга билимим eтмади ва қидириб топа олмадим. Билишимча Қурондаги куп суралар воқиалар асосида нозил булган Масад сурасидаги зикр қилинган Абу Лаҳаб ким шу сура тафсирини тушунтириб бeрсангизлар устозлар. Вақтингизни аямаганингиз учун каттакон раҳмат!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизда “Маънолар таржимаси” бўлса керак. Ўша иловани тўлиқ юклаб олсангиз, тафсири ҳам чиқади. Администратор. Бу сураи каримага ўзининг охирги «Масад» сўзи ном бўлиб қолган. Суранинг иккинчи исми «Лаҳаб»дир. Кўпчилик уни суранинг аввалидаги биринчи ибора – «Таббат ядаа» билан ҳам атайди. «Масад» сўзининг маъноси «арқон»дир. Сурада Абу Лаҳабнинг хотини бўйнида арқон ила дўзахга кириши таъкидланган. Ушбу суранинг қаҳрамони Абу Лаҳабнинг асл исми Абдулуззо ибн Абдулмуттолиб бўлиб, икки ёноғи оловдек қизариб тургани учун Абу Лаҳаб деган куня олган эди. Аллоҳ таоло «Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир» деган оятни нозил қилганда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалигига чиқиб, баланд овоз билан: – Эй Қурайш жамоаси! – деб нидо қилдилар. Шунда улар тўпланишди. Ул зот уларга қараб: – Агар сизларга ҳозир «Водийда отлиқлар устингизга бостириб келишга тайёр турибдилар», десам, ишонасизларми? – дедилар. Тўпланганлар: – Ишонамиз, сенинг ёлғон гапирганингни ҳеч кўрмаганмиз, – дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Албатта, мен сизларга шиддатли азобдан қўрқитувчи (пайғамбар) бўлиб келдим, – дедилар. Шунда Абу Лаҳаб: – Ҳалок бўлгур! Бизни шунга йиғдингми?! – дегандан сўнг Аллоҳ таоло «Масад» сурасини нозил қилган. Абу Лаҳаб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари ва энг ашаддий душманларидир. Уни бойлиги, мол-мулки ғурурга кетказган. У шундай синф вакилики, улар ўзларига вазифа юкловчи барча ҳаракат ва тузумларга қарши чиқаверишади. Абу Лаҳабнинг хотини Умми Жамил ҳам Исломнинг ашаддий душманларидан бири бўлиб, Набий алайҳиссалом ҳақида турли бўҳтон ва туҳматлар тарқатиб юрарди. У ҳам чақимчилик, ғийбатчиликка ўч, фитначи аёллар тоифасининг вакиласи. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat