Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Тавба" сураси

09:10 / 23.08.2016 | DONIYOR | 3637

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, “Тавба” сурасини “Басмала”сиз ўқир экан. Нима учун шундай сабабини тушунтирсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Тавба» сурасининг ажралиб турадиган яна бир хусусияти – унинг аввалида «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» лафзининг ёзилмаганлигидир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни айтмаганлар. Маълумки, Қуръони Каримнинг ҳар бир оятини қаерга ва қай тарзда ёзишни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари айтиб, тушунтириб борар эдилар. «Тавба» сурасининг аввалига «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»ни нима учун айтмаганлар?» деган саволга уламолар ҳар хил жавоб берганлар. Масалан, «Кашшоф» тафсирида келтирилишича, Ибн Уяйна: «Аллоҳнинг исми Салом (тинчлик) ва омонликдир, уруш ва улоқтириб ташлаш ҳақида гап борганда ёзилмайди», – деган эканлар. Яъни бу сурада кофирларга қарши уруш қилиш ҳақида сўз кетади, уруш эса уларга нисбатан шафқатсиз бўлиш демакдир. Бинобарин, «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» бу ерга тўғри келмайди, деганидир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat