Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайит намози

08:26 / 19.09.2016 | Абдуллох ака | 958

Ассалому алайкум! Устозлар, биз бу йилги ҳайит намозини Москвада ўқидик. У имом бошида дўпписи йўқ, оддий костюм шимда жамоатга имомлик қилди. Ўзи бошқа мазҳабда экан, оёғини кенг қўйиб “Фотиҳа”дан кейин оминни жаҳрий айтаркан. Шу намозда озгина чалкашдим. 1-2-ракъатларда 3 мартадан такбир айтдик, шу такбир айтганда ҳамма қўлини кўтаришди, мен “бизни мазҳабда қўл кўтариладимикан йўқмикан” деб ўйланиб қолдим. Кейин қўлимни кўтармадим. Энди намозим нима бўлди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намозингизни намоз бўлганлигида ҳеч қандай шубҳага борманг. Бош кийим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати завоидларидан бўлиб, намознинг суннати эмас. Яъни доим бош кийим кийиб юрадиган инсон намозга келганда ечиб қўйиши макруҳ. Лекин доим бошяланг юрадиган кишига намозга келганда дўппи кийиб олиши суннат эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat