Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозининг тартиб дафтари

16:28 / 11.06.2018 | behzod | 1694
Ассалому алайкум! Устозлар, Жума намозига борганимда имомнинг марузасида қазо намозлари тўғрисида бир маълумот айтди. Унинг айтишича бир математик аёл номозхонларга балоғатга етгандан бошлаб қолдирган қазо намозларини хисобларини дафтарга тартиб билан ёзиб берипди. Бунга амал қилганларда жуда катта қизиқиш пайдо бўлиб бир неча йилда хатто қазо намозларини тугатишибди. Улар аёлнинг олдига боришса, аёл айтибтики бу шунчаки тахминий эди, энди имкон бўлганда қазо намозларини яна ўқийверинглар дебти. Бундан мақсад инсонларда қизиқиш ва масулият пайдо бўлади. Биз хам шундай қилсак бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Қазони ҳисоблашни ҳеч қандай қийин жойи йўқ. бир йилда 365 кун бўлса шуни 6га кўпайтирилади. Чиққанини неча йил қолдирган бўлса ўшанга кўпайтиради. Бисмиллаҳ деб ўқишни бошлайди. Тугатишга улгурмасдан вафот қиладиган бўлса “фалончаси қолди фидясини тўланглар” деб вафотидан олдин васият қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat