Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муснаддан

17:45 / 20.09.2016 | Ulug`bek | 892

Ассалому алайкум! Абу Ҳанифа (р.а.) Абу Я’фурдан, у Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) эшитган бир кишидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) Аттоб ибн Усайдни маккаликларга бошлиқ қилиб жўнатаётганларида унга бундай дeдилар: «Маккаликларни савдода икки шартдан, сотиш ва салафдан, сотиб олган молни қабул қилиб олмасдан сотишларидан қайтар”. Бу қайтариқларни маъносини билмоқчи эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “сотиш ва салаф” дегани “менга фалонча қарз берсанг, сенга фалон нарсамни сотаман” дейиш кабидир. Бунда сотувчи савдодан ташқари ўзининг фойдасига шарт қўймоқда. Шундай қилиш жоиз эмас. Қўлига олмаган молни сотиш ҳам жоиз эмас. Чунки уни қўлга келиши ёки келмаслиги аниқ эмас. Бозорлардаги расвогарчиликнинг асли ҳам ўзида йўқ нарсани сотишдан бошланади. Бу ҳадисда шулардан қайтарилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat