Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фақат Аллоҳга аён нарса

23:09 / 01 март | Толиб | 636
Ассалому алайкум! Бир ҳадисда 5 нарсани фақат Аллоҳ билиши айтилган. Бири ёмғир қачон ёғиши. Яна бири фарзанд ўғил ёки қиз туғилиши экан. Аммо ҳозирда синоптиклар катта аниқлик билан айтяптику, эртага кечга ёмғир ёғади деса ёғяпти. Тиббий аппаратлар ҳомиланинг ўғил ёки қизлигиниям билиб беряпти. Бу ҳолатлар қандай изоҳланади? Саволда хатолар бўлса узр сўрайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). http://savollar.islom.uz/s/2941 

2). Ҳомилани кўринадиган ва билинадиган баъзи нарсаларини кўрсатади ва тахминан айтишади холос. Уни келажакда ким бўлиши, бахтли ёки бахтсиз бўлиши, қанча умр кўриши кабиларни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким бўлмайди. Ёмғирни қанча ёғишини, аниқ қаерга ёғишини билишолмайди. Фақат ёмғир шу томонга қараб ҳаракатланаётганини билиши мумкин холос. Сизни гапингизни эътиборга оладиган бўлсак, бирортаси ҳомиладор бўлса кўриниб турган аломатларидан сиз билан биз ҳам қорнида боласи бор дейишимиз мумкин. Улар махсус ускуналар орқали биздан кўра кўпроқ маълумот айтишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat