Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасам

18:22 / 20.09.2016 | Shoxrux23 | 1067

Ассалому алайкум! Аллоҳ таолодан бошқа масалан (Қуръон, нон, она сути) билан қасам ичса бўладими? Хато камчиликлар бўлса узр. Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг номидан бошқа ила қасам ичиш макруҳдир. عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم أَدْرَكَ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ فِي رَكْبٍ وَهُوَ يَحْلِفُ بِأَبِيهِ، فَنَادَاهُمْ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «أَلَا، إِنَّ اللهَ يَنْهَاكُمْ أَنْ تَحْلِفُوا بِآبَائِكُمْ، فَمَنْ كَانَ حَالِفًا فَلْيَحْلِفْ بِاللهِ، وَإِلَّا فَلْيَصْمُتْ». قَالَ عُمَرُ: فَوَاللهِ، مَا حَلَفْتُ بِهَا بَعْدَمَا سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم نهَىَ عَنْهَا ذَاكِرًا وَلَا آثِرًا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарнинг бир гуруҳ отлиқлар ичида отаси ила қасам ичаётганини билиб қолдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Огоҳ бўлинглар! Аллоҳ азза ва жалла сизларни оталарингиз ила қасам ичишдан қайтаради! Ким қасам ичадиган бўлса, Аллоҳ ила қасам ичсин, бўлмаса жим турсин», деб нидо қилдилар. Умар: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг наҳийларини эшитганимдан буён на ўзим ўшандоқ қасам ичмадим ва на бошқанинг ўшандоқ қасамини ҳам тилимга олмадим», деди». Бешовлари ривоят қилишган. Қасам уч турлидир: кишининг ўтган нарсани қилгани ёки тарк этганига қасддан ёлғон қасам ичиши ғамусдир. У ила гуноҳкор бўлади. Ўшанда ўзи ҳақ эканини гумон қилса-ю, иш аксинча бўлса, қасам беҳудадир. Бунда афв этилиши умид қилинади. Агар келажак нарсага қасам ичса, қасам боғланади. Мана шу қасамдагина қасамхўр бўлса, каффорат ўтайди. Агар қасамни ёки қасамхўрликни унутиб ёки мажбурланиб қилган бўлса ҳам. Қасам «Аллоҳ» лафзи билан ёки Роҳман, Роҳийм ва Ҳақ каби исмларидан бири билан ёхуд Аллоҳ таолонинг қасам ичса бўладиган иззати, жалоли, кибриёси, азамати ва қудрати каби сифатларидан бири билан бўлади. Набий, Қуръон, Каъба каби Аллоҳдан бошқа нарсалар билан ва раҳмати, илми, ризоси, ғазаби, аччиғи ва азоби каби урфда қасам ичиб бўлмайдиган сифатлари билан бўлмайди. Кишининг «Ла амруллоҳи», «Ва аймуллааҳи», «Ва аҳдиллааҳи ва мийсақиҳи», дейиши, «қасамки», «онтки», «ашҳаду», деганидан кейин «биллааҳи»ни айтмаса ҳам, «Зиммамда назр, ямин, аҳд бор», деганида «Аллоҳ учун», демаса ҳам қасамдир. Агар фалон нарсани қилса у кофир эканлигини айтса, агар кофир бўлмаса ҳам, ўтган замонга боғладими ёки келасига, барибир қасамдир. «Савганд михўрем ба Худой» ҳам қасамдир. «Ҳаққан», «Аллоҳнинг ҳаққи-ҳурмати», «Савганд хўрам бо Худой» ёки «Ба талоқи зан», деса ёки агар фалон ишни қилса, унга Аллоҳнинг ғазаби, аччиғи ёки лаънати бўлишини айтса, ёхуд «Фалон ишни қилсам, мен зинокор ёки ўғри, ёхуд ароқ ичувчи-ю, рибохўр бўлай», деса, қасам бўлмайди. Қасам ҳарфлари «вов», «бо» ва «то»лардир. Гоҳида «Аллоҳи ла афаъланна»дагига ўхшаб у яширин суратда ҳам ишлатилади.(«Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat