Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масҳ тортиш

07:45 / 29.09.2016 | Bahrom | 974

Ассалому алайкум! Шу кеча кундузги ҳолатдан келиб чиқиб, киши кийиб юрган наскиси ва унинг устига кийган туфлисига масҳ тортиб таҳорат қилса бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! شَرْطُ مَسْحِهِ ثَلَاثَةُ أُمُورٍ: الْأَوَّلُ كَوْنُهُ سَاتِرَ الْقَدَمِ مَعَ الْكَعْب ِوَالثَّانِي كَوْنُهُ مَشْغُولًا بِالرِّجْلِ وَالثَّالِثُ كَوْنُهُ مِمَّا يُمْكِنُ مُتَابَعَةُ الْمَشْيِ الْمُعْتَادِ فِيهِ فَرْسَخًا فَأَكْثَر َإلَخْ إلى أن قال أَوْ جَوْرَبَيْهِ الثَّخِينَيْنِ بِحَيْثُ يَمْشِي فَرْسَخًا وَيَثْبُتُ عَلَى السَّاقِ بِنَفْسِهِ وَلَا يُرَى مَا تَحْتَهُ وَلَا يَشِفُّ Маҳсига масҳ тортишнинг шарти учтадир: 1. қадамни тўпиқгача ёпувчи бўлиши; 2. оёққа кийилган бўлиши (оёқдан бошқа жойга кийилган териларга масҳ тортиш жоиз эмас); 3. одатдаги юришда узулуксиз бир фарсах ёки ундан кўпроқ (масофа)ни босиб ўтишга яроқли бўлиши. (Юқоридаги шартлар билан бир қаторда жаврабга масҳ тортишда қуйидаги тўртта шартни илова қилинади) 1.    бир фарсах юриш мумкин бўлган даражада қалин бўлиши, 2.    (резина) ва боғичсиз ўзи оёқда турадиган бўлиши, 3.    устидан ости кўринмайдиган бўлиши, 4.    ўзига сув тортмайдиган бўлиши (Раддул мухтор. Ж. I. Б. 179). Пайпоқда юқоридаги тўрта шарт топилса, у ҳолда унга масҳ тортиш жоиз бўлади. Улар: оёқни тўпиғигача ёпиб туриши, оёқда туриши, у билан одатий юришда уч мил (4 км 830 см.) масофани босиб ўтиши ва намликни ўзига тортувчи бўлмаслиги каби тўртта шарт пайпоқга масҳ тортишни белгилаб беради. Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган ва халқ орасида кенг тарқалган пайпоқларда бу шартлар топилмайди. Шу боис уларга масҳ тортиш жоиз эмас. Жундан тайёрланган маҳсига масҳ тортиш Масала: Пахта ва жундан тайёрланган оёқ кийимларда қуйидаги шартлар топилса, уларга масҳ тортиш мумкин: 1. пайпоқ қалин, пухта, пишиқ бўлиши, у билан уч мил (4 км 830 см.) масофани босиб ўтиш мумкин бўлсин. Агар белгиланган масофани ҳали босиб ўтмай пайпоқ йиртилиб кетса, унга масҳ тортиш мумкин эмас; 2. пайпоқ болдиргача мустақил боғичсиз тура олиши. Агар боғич ёки резинкасиз болдирдан пастка тушиб кетса, бундай пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас; 3. сувни ўзига тортмайдиган ва сув сизиб кирмайдиган бўлиши; 4. ташқаридан ичкариси кўриниб турадиган бўлмаслиги, яъни пайпоқни кўзга яқинлаштириб қаралганда ҳеч нарса кўринмаслиги (Имдодул фатаво. Ж. II.Б. 207). كَما قَالَ الشامِي: "وَأَنَّهُمْ أَخْرَجُوهُ لِعَدَمِ تَأَتِّي الشُّرُوطِ فِيهِ غَالِبًا" Чунончи Шомийда: “Аксарият ҳолатларда шартлар ун (пайпоқ)да мавжуд бўлмагани боис, уни (масҳ тортиш мумкин бўлган оёқ кийимлар сафидан) чиқариб ташладилар” (Раддул муҳтор. Ж. I. Б. 248). Набий саллоллоҳу алайҳи васалламдан матодан бўлган пайпоқга масҳ тортиш собит бўлганми? Савол: Кундалик кийиладиган пайпоқларга масҳ тортиш жоизми ёки дуруст эмасми? Мен бу ҳақда бир ҳазратдан сўрадим. У киши бу саволнинг жавобида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам матодан тайёрланган пайпоқ кийганлар, лекин унинг юпқа ёки қалинлиги ҳақида аниқ қайдлар йўқ деб, таъкидлаган. Жаврабга масҳ тортиш танқиҳул манот (иллатларни саралаш) тариқасига кўра собит бўлганини доимо ёдда тутиш лозим. Уч шарт тўлиқ топилган жавраблар хуфф (маҳси) ҳукмига дохил бўлади ва уларга масҳ тортиш мумкин. Жаврабга масҳ тортиш борасида келган хабарларнинг барчаси заъифдир, яъни хабари воҳиднинг энг қуйи даражаси ҳисобланади. Хабари воҳид билан Аллоҳ таолонинг Китобига зиёда қилинмайди. Жаврабни мутавотир ҳадислар билан собит бўлган “Хуфф”га танқиҳул манот тариқасида боғлаб маҳси тортишга рухсат берилган (Дарси термизий. Ж. I. Б. 324). Қалин ва юпқа маҳсига масҳ тортиш Матога қараб пайпоқлар қалин ва юпқага бўлинади. Фақиҳларнинг истилоҳида сахийн – қалин, пишиқ ва пухта матодан тайёрланган пайпоқга айтилади. Паябзалсиз, унинг ўзи билан уч мил (4 км 830 см.) сафар қилиш мумкин бўлади ва бирор боғич ёки резинкасиз ўзи мустақил оёқда тура олади ҳамда қалин   бўлгани боис тезда сув сизиб кирмаслиги ёки сувни ўзига тортмаслиги талаб этилади. Ушбу учта шартдан бирортаси топилмаса, ундай пайпоқларга рақиқ (юпқа) оёқ кийим дейилади ва уларга масҳ торитиш жоиз эмас (Фатаво дорул улум маъа Имдодул фатаво. Ж. II. Б. 195, Шарҳул муния. Б. 118, Шомий. Ж. I . Б. 243). Тери қопланмаган пайпоқга масҳ тортиш дуруст эмас. Қалин мунаъал ёки мужаллад пайпоқ бўлса, унга масҳ тортиш теридан бўлган хуфф (маҳси) каби дурустдир (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 272, Баҳрур роиқ. Ж. I. Б. 192). Оёқ кийимини фақат остига тери қопланган бўлса, мунаъал дейилади. Қадам остидан ташқари бошқа жойларга ҳам тери қопланган бўлса-ю, лекин тўпиқгача етмаса, унга ҳам мунаъал деб айтилади (Таҳтовий. Ж. I. Б. 140). Оёқ кийимини мунаъал бўлишидан кўзланган мақсад Масала: Мунаъалдан мурод қадам остига, товонни орқа томонига тўпиқгача ва масҳ тортиш миқдорича олди томонларга тери қоплашни тасриҳ қилганлар. Албатта қадам остига ва тавоннинг орқа томонига тери қопланган бўлиши лозим (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 275, дуррул мухтор. Ж. I. Б. 249). Масала: Тери қопланмаган пайпоқ шу даражада қалин ва пишиқ ҳамда сув ўтказмайдиган бўлса, бил иттифоқ унга масҳ тортиш жоиз. Бу ҳолатда юқорида қайд қилинган уч шарт топилиши талаб этилади. Одатий кийиб юриладиган пайпоқларга масҳ тортиш дуруст эмас. Жундан тўқилган қалин лекин масҳ тортишга қўйилган уч шартга жавоб бермайдиган пайпоқларга масҳ тортиш борасида мутааххир олимлар ихтилоф қилганлар. Аксарият олимлар жоиз эмас деб таъкидлаганлар. Эҳтиётли қавл ҳам шудир (Аҳсанул фатаво. Ж. II. Б. 675). Масала: Одатда кийиб юриладиган пайпоқларга ҳеч қайси ҳолатда масҳ тортишга рухсат берилмайди, яъни хоҳ оддий ҳолатда бўлсин, хоҳ мунаъал ҳолатда бўлсин. Тўпиқгача тери қопланган бўлса, мужаллад деб айтилади. Бу ҳолатда масҳ тортиш жоиз (Имдодул муфтийийн. Ж. I. Б. 201). Тери қопланган пайпоқ Мужаллад деб тўпиқгача тери қопланган пайпоқга айтилади, яъни пайпоқни барча жойига тери ёпиштирилган бўлади (Фатаво дорул улум. Ж. I. Б. 272, Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 40). Масала: Мужаллад пайпоқга масҳ тортиш жоиз (Оламгрия. Ж. I . Б. 63, Имдодул муфтийийн. Ж. II. Б. 196). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat