Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат ҳақида

18:13 / 03.10.2016 | Javlon | 3504

Ассалому алайкум! Хусунбузар (угри)ни сиқса ичидан ёғ ёки суюқлик чиқса таҳорат бузиладими? Кетидан кон чиқсачи? Жавоб учун олдиндан раҳмат.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ёғ чиқса бузилмайди. Сув ва қон чиқиб, оқадиган даражада бўлса, таҳорат синади. Оқмайдиган даражада бўлса синмайди. 

عن بكر يعني ابن عبد الله المزني قال رأيت ابن عمر عصر بثرة في وجهه فخرج شيء من دم فحكه بين أصبعيه ثم صلى ولم يتوضأ هكذا رواه ابن أبي شيبة في مصنفه وهو إسناد صحيح 

Бакр яъни Ибн Абдуллоҳ Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Ибн Умарни юзидаги ҳуснбузарни сиққанини кўрдим. Ундан қон чиқди. Уни икки бармоғи билан артиб юборди, сўнг таҳорат қилмасдан намоз ўқиди".
Ҳанафий фуқаҳолари ушбу ҳадисдан, ҳуснбузар каби нарсалар сиқилганда ёғ, йиринг, қон чиқсаю, тек қўйса оқмайдиган даражада бўлса, таҳорат синмайди – деганлар. Чунки таҳоратни синдирувчи қон дам масфуҳ яъни томирдан чиқадиган қондир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat