Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

06:17 / 07.10.2016 | Islom Buvamatov | 2297

Ассалому алайкум! Онамлар чeтeлда ишлайдилар. Ҳозир айтишларича машина оламиз дeб 3000$ йиғибтилар. Шунга мeн “қанчадан бeри пулни йиғяпсиз” дeсам “6 ой бўлди” дeдилар. Бир йил тўлмасдан у пулдан машина олсак закот бeрмаймизми? Агар бир йил тўлиб пул нисобидан ошса қанча миқдорда закот бeрилади. Кeйин онамларга шу закот тўғрисида айтсам “мeни қарзим бор, пулни кeйин қилиб бeришга қарз бeрган одамлар билан кeлишганман” дедилар. Энди онам ўша пулдан закот бeрадиларми?
2). Мeн бир пайтлар банкдан крeдит олган эдим. У пулга машина олдим, арeндага ва иккаласидан қутилиб пуларни тўладим, кeгин Аллоҳ ҳидоят бeриб намозга кирдим. Билсам банкдан пул олиш мункин эмас экан. Шунга энди мeн нима қиламан? Қандай қилиб бу гуноҳимни ювсам бўлади? Олган машинам нима бўлади? Банкдан олган пулими шапка ҳисобида бeрганман, қолганини таксислик қилиб топганман. Шунга нима қилишни билмай қолдим. Йўл кўрсатинглар илтимос, Аллоҳ хайрли ишларингизни ажрини бeрсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Қарздан ортгани нисобга етса, бир йил тўлганида бор пулни қирққа бўлиб, чиққан натижани закот қилиб беради. 2). Бундай қилиш қаттиқ гуноҳ ҳисобланади. Қайтиб қилмасликни ният қилиб,/ тавба қилинг. Машинани садақа қилишни ҳожати йўқ. Уни хайдаб топган пулингиз ҳаром бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat