Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос устоз озодаликка даъват килинг

00:00 / 03.09.2009 | eski savollar | 627
Азиз устоз, мухтарам Шайх хазратлари.Масжидлардаги жойнамозларни (гиламу-паласларни) чанг, тугрироги тупрокка белангани одамни жуда нокулай хис килишга мажбур килади. Ислом озодаликка, тозаликка, покликка ундайди. Лекин нега масжидларимизда бундай ахвол? :? Устоз, жойнамозларни (гиламу-паласларни) тахоратхонада (хожатхонада) саклаш мумкинми? Мумкин булмаса нега унда улар тахоратхонада сакланилади?Намозда одам терласа пешана-юзи бу чангу-тупрокдан лой сургандек ифлосланади. Тахорат, гусл олган биродарларимиз жуда нокулай холга тушишса керек. Айникса аллергияси бор биродарларимиз кийналишади.Масжидларимизда жойнамозларни (паласу-гиламларни) хафтасига лоакал бир марта пылесослаб тозалаб куйилса ва йилига бир марта ювилса жуда масжидларимиз тоза-озода ва биродарларимиз соглигига ижобий таъсир киларди.Тушунаман, масжидда пылесослар йук. Ва Аллоху Аълам.Агар беминнат тижоратчи (тадбиркор, бизнесмен) мусулмонлар - мецинатлар биродарлар масжидларга "мощный пылесос"лардан хадия килиб ёрдам берсалар жуда савоб буларди.Азиз устоз, мухтарам шайх хазратлари масжидларимиз - Аллох :жж уйини тоза-озода булишига унданг, илтимос. Аллох :жж йулида бу масалана ижобий хал килишга даъватингиз билан ёрдам беринг, илтимос.Олдиндан Сизга ташаккур! Аллох :жж Сиздан рози булсин, сог-саломат булинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўзингиз таклиф қилган ишларни, ўзингиз қатнайдиган масжидда амалга ошириб, ўрнак бўлинг, шояд бошқалар ҳам сиздан ибрат олса.

Топ рейтинг www.uz Openstat