Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баъзи масжидларда Намоздан сўнг Расулуллоҳга саловат айтилади.Шу тўғрими?

00:00 / 07.05.2007 | eski savollar | 1327
Шайҳ ҳазратлари сизга саволим бор эди, агар бу савол олдин берилган бо'лса узримни со'райман, ҳали ҳамма саволларга жавобларни ко'риб чиқишга улгурмадим, саволлар:1. "Жума куни Имом ҳутба о'қиётганда о'ртада бир оз о'тириб "Роббана аатина" ни о'қиб дуо қилган пайтда ҳутба тинглаётганлар ҳам дуо қилса бо'ладими?2. Ба'зи бир масжидларда намоздан кейинги Қур'он тиловатидан кетин Росулуллоҳ с.а.w га саловат айтилади, аммо ко'пчилик масжидларда бу иш қилинмайди, ушбу амалга ҳужжат борми?3. Росуллуллоҳ с.а.w бир неча ҳадисларида изорни(менимча бу ҳозиргуи кундаги шимларга ҳам тааллуқли) то'пиқдан тепада қилиб кийишни айтганлар, шу ҳадис хусусида фикрингиз.4. Негадир со'нгги пайтларда менда сустлашиш кузатилаяпти, ҳаётга бо'лган қизиқиш ҳам ё'қолиб бормоқда, инсонларни ёмон ко'риб кетаяпман, оиладаги муносабатларда ҳам о'з о'рнида эмас, илтимос маслаҳат беринг мен нима қилай? Бир о'йлаб-о'йлаб бошқа шаҳарга бош олиб кетайми дедим, аммо...Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бўлади.2. Ҳужжат йўқ. Қилган савоб олади. Қилмаган маломат қилинмайди.3. бу ҳадислар собит ва сҳиҳ ҳадислар. Унга амал қилганлар савоб оладилар. Аммо худди шу маънода бошқа ҳадислар ҳам бор. Уларда мазкур иш, яъни, изорни тўпиқдан пастга тушириб юриш, кибр учун бўлмаслиги шарт қилинган. Шунинг учун бу маънони таъкидлаган уламолар ҳам бор. 4. Сабр ила Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўраш ва ўша ҳолатга сабаб бўлган омилларни бартараф қилишга ҳаракат этиш лозим. Аллоҳнинг Ўзи ёрламчи бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat