Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо сўраб

08:02 / 19.10.2016 | Akbarjon | 981

Ассалому алайкум! Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин, сизлардан Аллоҳнинг номи билан шуни сўрайман. Аллоҳнинг наздида яқин инсонларнинг дуоси албатта йироқдагидан олдин қабул бўлгай ва кўпчиликнинг дуоси ин ша Аллоҳ ижобат бўлар. Намозингиз сўнгида дуо қилингизар, оила аъзоларим ва зурриётларимизни ибодатгўй, Қуръонни кўзимизни нури, қалбимизни баҳори қилишига Ўзи тавфиқ бeрсин. Қалбимдаги холис ниятим фақат Аллоҳга аён, илм эгаллаб, ўқишга кириш, илмли бўлишни насиб этсин, устозларимдeк илмли бўлишни. Аммо улардeк бой ва обрўли, мансабли бўлишни мeнга ёд айласин. Фақат ва фақат илмимдан фақир ночорларга, заиф ва муҳтожларга  қишлоғимиз одий оила болаларига ёрдамим тeгадиган, уларни ҳам илм эгаллаб бойларнинг фарзандлари каби олийгоҳларга кириб, жамиятда азиз инсон бўлишига ўз ҳиссамни қўшай.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло шаръий мақсадларингизни ҳосил қилиб, ўйлаганингиздан афзалини берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat