Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талофат учун тўлов

14:49 / 19.10.2016 | unknown | 822

Ассаламу алайкум! 12 ёшли икки дўст низолашиб, бир-бирларига бир-икки мушт ҳам туширганлар.Бироздан сўнг улардан бири ҳушидан кетган. Йигитча 6-8 ой бурун йиқилиши натижасида мия чайқалишидан даволанган эди. Шифокор бу ҳушдан кетишни, аввалги мия чайқалишининг қайталаниш белгиси деб баҳолаган. Бола бир ҳафта давомида даволаниб,яна ўқишга қайтди.Етказилган зиён эвазига тўлов лозимлигини эшитгандим.  «Кифоя»дан қарадим, тўғри тушунган бўлсам, бу «Дия» деб аталади. Шу эътибордан бизни ҳолат қандай баҳоланади? Қандайдир тўлов лозим бўладими? Саволим ўринсиз бўлса аввалдан узр сўрайман. Бу ҳақида илм бизда йўқ. Зиён биз томондан етгани сабаб, омонат, тақво ҳисси юзасидан сўрашга тўғри келди. Ўқиганимдан, ҳатто беҳосдан етказилган талофатга ҳам, тўлов лозим бўлар экан деб тушундим. Шу сабаб, болалар орасида ўтган низо сабабларини, қай биридан бошланганини ёзиб ўтирмадим.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Фуқаҳоларимиз “Юзга ва баданнинг бошқа жойларига урилганда, урувчидан юз ва урган жойларга уриб қасос олиб бўлмайди. Шариатнинг ҳукми бунда ҳокимнинг таъзир белгилашидир. Нимани маъқул кўрса, шуни қилади” деганлар. Ҳозирги кунда таъзирни белгилайдиган киши йўқ. Шунинг учун жабрланувчи тарафни хурсанд қиландиган бирор ишни қилганингиз афзал. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ : "Бундай суратда дори-дарман ва табибнинг ужраси жабр етказганнинг зиммасига бўлади" деганлар.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat