Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узрли бўламанми?

08:04 / 25.10.2016 | abdulqodir_a1 | 1048

Ассалому алайкум! Мен «Узрли бўламанми?» сарлавҳали саволни берган эдим.(Турли мавзулар.19.10.2016й.ҳттп://саволлар.ислом.уз/савол/98148). Жавоб учун катта раҳмат. Мени қийнаётган нарса шуки, мен таҳорат қилиб келиб намозни бошлаганимда, ўша касаллигим туфайли таҳоратим бузилади. Мен қайта таҳорат қилиб, ўша намозни яна қайтадан ўқийман. Ҳали намозни тугатмасимдан яна бузилиши мумкин. Шу тариқа, масалан битта пешин намозининг фарзини ўқиш учун 2-3 марта таҳорат қилишим тўғрими? Бу менга қийинчилик туғдиряпти. Шундай ҳолатда ҳукм қандай? Олдинги жавобни тўғри тушуна олмаган бўлсам узр сўрайман. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз соҳиби узрлар сафига киришингиз учун ҳеч бўлмаса бир вақт намоз кирганидан то чиқиб кетгунича таҳорат олиб, ўша намознинг фақат фарзини ўқиб ололмайдиган ҳолатда узрли бўлишингиз керак. Масалан, шом намозининг вақти кирганидан то чиққунича 50 минут вақт бўлса, янги таҳорат олиб шом намозини ўқишга эса 10 дақиқа вақт кетса, сиз шом вати кирганидан то чиққунича 10 дақиқа ҳам пок туролмайдиган бўлишингиз керак. Акс ҳолда соҳиби узр ҳисобланмайсиз. Агар таҳорат қилиш саломатлигингизга зарар етказишни бошласа, таяммум қилиб ўқишингиз ҳам мумкин. Бу Аллоҳ таолонинг имтиҳонидир. حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ قَالَ: حَدَّثَنَا خَالِدُ بْنُ عَبْدِ اللهِ، عَنْ خَالِدٍ، عَنْ عِكْرِمَةَ، عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْها: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم اعْتَكَفَ مَعَهُ بَعْضُ نِسَائِهِ وَهْيَ مُسْتَحَاضَةٌ تَرَى الدَّمَ، فَرُبَّمَا وَضَعَتِ الطَّسْتَ تَحْتَهَا مِنَ الدَّمِ. وَزَعَمَ أَنَّ عَائِشَةَ رَأَتْ مَاءَ الْعُصْفُرِ فَقَالَتْ: كَأَنَّ هَذَا شَيْءٌ كَانَتْ فُلَانَةُ تَجِدُهُ. أطرافه: 310، 311، 2037 - تحفة: 17399 - 85/1 Икрима Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бири қон кўриб турган истиҳозали ҳолида у зот билан бирга эътикоф ўтирди. У гоҳида қон сабабли остига тос қўйиб олар эди». (Икриманинг) айтишича, Оиша розияллоҳу анҳо махсар* сувини кўриб: «Бу худди фалон аёл кўрадиган нарсага ўхшар экан», деган. * Махсар – ёввойи заъфарон. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat