Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлим ҳақида

17:58 / 06.11.2016 | Fayoziy | 2985

Ассалому алайкум! Мeн ўлимдан қўрқаман. Ўлимдан қўрқиш иймон заифлигими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!  عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «مَنْ أَحَبَّ لِقَاءَ اللهِ أَحَبَّ اللهُ لِقَاءَهُ، وَمَنْ كَرِهَ لِقَاءَ اللهِ كَرِهَ اللهُ لِقَاءَهُ». قَالَتْ عَائِشَةُ أَوْ بَعْضُ أَزْوَاجِهِ: إِنَّا لَنَكْرَهُ الْمَوْتَ. قَالَ: «لَيْسَ ذَاكَ، وَلَكِنَّ الْمُؤْمِنَ إِذَا حَضَرَهُ الْمَوْتُ بُشِّرَ بِرِضْوَانِ اللهِ وَكَرَامَتِهِ، فَلَيْسَ شَيْءٌ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِمَّا أَمَامَهُ، فَأَحَبَّ لِقَاءَ اللهِ وَأَحَبَّ اللهُ لِقَاءَهُ، وَإِنَّ الْكَافِرَ إِذَا حُضِرَ بُشِّرَ بِعَذَابِ اللهِ وَعُقُوبَتِهِ، فَلَيْسَ شَيْءٌ أَكْرَهَ إِلَيْهِ مِمَّا أَمَامَهُ، كَرِهَ لِقَاءَ اللهِ وَكَرِهَ اللهُ لِقَاءَهُ». اخْتَصَرَهُ أَبُو دَاوُدَ وَعَمْرٌو عَنْ شُعْبَةَ. وَقَالَ سَعِيدٌ: عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ زُرَارَةَ، عَنْ سَعْدٍ، عَنْ عَائِشَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم. تحفة: 5070، 16103 Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳга йўлиқишни истаса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истайди. Ким Аллоҳга йўлиқишни истамаса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истамайди». Оиша [ёки у зотнинг завжаларидан бири]: «Ахир биз ўлимни ёқтирмаймиз ку», деди. У зот шундай дедилар: «Бу эмас. Мўминга ўлим ҳозир бўлса, унга Аллоҳнинг розилиги ва икромидан башорат берилади. Шунда унинг учун келгусидагидан ёқимлироқ нарса бўлмай қолади. Натижада у Аллоҳга йўлиқишни истаб қолади ва Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истайди. Кофир ўлим ҳолатига тушса, унга Аллоҳнинг азоби ва уқубатидан башорат берилади. Шунда унинг учун келгусидагидан ёқимсизроқ нарса бўлмай қолади. У Аллоҳга йўлиқишни истамайди, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истамайди».  عَنْ أَبِي مُوسَى، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «مَنْ أَحَبَّ لِقَاءَ اللهِ أَحَبَّ اللهُ لِقَاءَهُ، وَمَنْ كَرِهَ لِقَاءَ اللهِ كَرِهَ اللهُ لِقَاءَهُ». تحفة: 9053 Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳга йўлиқишни истаса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истайди. Ким Аллоҳга йўлиқишни истамаса, Аллоҳ ҳам унга йўлиқишни истамайди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Ҳар бир мўмин Аллоҳ таоло мўминлар учун тайёрлаб қўйилган улкан неъматлар борлигига иймон келтиради. Ҳар бир қилган солиҳ амали учун мукофот борилигини дилдан ҳис қилади. Охир оқибат “Қачон Роббимга йўлиқаман” деб Аллоҳ таолога муштоқ бўлиб қолади. Мўминнинг маърифати қанчалик зиёда бўлса, Аллоҳга бўлган муштоқлиги ҳам шунча зиёда бўлиб боради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat