Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истихора

07:51 / 30.10.2016 | Husanboy | 1009

Ассалому алайкум! Агар истихора намозини ўқиб, тушида кўрган нарсасига амал қилмаса, Аллоҳга шак кeлтирган бўлмайдими? Чунки ишим барча ибодатларимга тўсқинлик қилмоқда, намозларни қазо қилиб қўймоқдаман, жумани айтмаса ҳам бўлади. Ишимни ташлаб кeтсам, бошқа даромадим йўқ, оилам оч қолади. Албата ризқни Аллоҳ бeради, шу сабаб истихора намозини ўқишга чўчиябман. Маслаҳатларингизга муҳтожман, бандаларини рози қиламан дeб охиратда Аллоҳни олдида юзларимиз қаро бўлишдан Аллоҳ асрасин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ҳар бир банданинг ўлиб қолмайдиган даражадаги ризқига кафил бўлган. Инсон ҳаракат қилмаса ҳам ўша даражадаги ризқи етиб туради. عن أَبِي أمامة رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمْ، قَالَ: إنّ رُوحَ القُدُسِ نَفَثَ في رُوعِي أنّ نَفْساً لنْ تَمُوتَ حَتّى تَسْتَكْمِلَ أجَلَها وَتَسْتَوْعِبَ رِزْقَها، فاتّقُوا الله وأجْمِلُوا في الطَّلبِ، ولا يَحْمِلنَّ أحَدَكُمُ اسْتِبْطاءُ الرِّزْقِ أنْ يَطْلُبَهُ بِمَعْصِيَةِ الله، فإنّ الله تعالى لا يُنالُ ما عِنْدَهُ إلاّ بِطاعَتِهِ. رواه أبو نعيم في حلية الأوليا Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Руҳул қудус(Жаброил алайҳиссалом) қалбимга “Ҳеч бир нафс умрини тўлиқ яшаб тугатмагунича, ризқини тўлиқ олмагунича асло вафот топмас. Аллоҳга тақво қилинглар, чиройли йўл билан талаб қилинглар. Ризқингизни кечикиши Аллоҳга осий бўлиб талаб қилишингизга мажбур қилиб қўймасин. Чунки Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги нарсага Унинг тоати ила етишилади” деган нарсани солди" дедилар. Абу Нуъайм ривояти. Ишингизда ҳам, ибодатингизда ҳам бардавом бўлинг. Аллоҳ таоло “Муъминун” сурасида марҳамат қилади : قَالَ كَمْ لَبِثْتُمْ فِي الْأَرْضِ عَدَدَ سِنِينَ۝ 112. У Зот: «Ер юзида неча адад йил қолдингиз?» – деди. قَالُوا لَبِثْنَا يَوْمًا أَوْ بَعْضَ يَوْمٍ فَاسْأَلْ الْعَادِّينَ۝ 113. Улар: «Бир кун ёки куннинг баъзисича қолдик. Ҳисобловчилардан сўра», – дедилар. Улар ноиложликларидан нима деб жавоб беришни ҳам билмай: «Бир кун қолдикми ёки унинг баъзисича қолдикми, билмаймиз. Санаб юрганлардан сўра», – дейишди. قَالَ إِن لَّبِثْتُمْ إِلَّا قَلِيلًا لَّوْ أَنَّكُمْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ۝ 114. У Зот: «Агар билсангиз, жуда оз қолдингиз, холос», – деди. Энди кўрадиган кунингизга нисбатан жуда оз қолдингиз. أَفَحَسِبْتُمْ أَنَّمَا خَلَقْنَاكُمْ عَبَثًا وَأَنَّكُمْ إِلَيْنَا لَا تُرْجَعُون۝ 115. Наҳотки, сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?! Эй мушриклар, наҳотки, Биз сизни беҳудага яратган бўлсак? Наҳотки, сиз охиратда Бизга қайтарилмасангиз?! فَتَعَالَى اللَّهُ الْمَلِكُ الْحَقُّ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ۝ 116. Бас, ҳақ подшоҳ – Аллоҳ юксакдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У карамли Аршнинг Роббидир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Истихорага амал қилмаса, шак келтирган бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat