Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муттафақун алайҳ

10:08 / 30.10.2016 | Отабек | 1365

Ассалому алайкум! Устозлар, кўп ҳадисларда «Муттафақун алайҳ» деган ёзувни кўрамиз. Ёки аудио ёзувларда «Муттафақун алайҳ» даражасига етган ҳадис деб эшитиб қоламиз. Шу сўзнинг маъноси ҳақида кенгроқ тушутириб берсангизлар илтимос. Илмсизлигим учун олдиндан узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Муттафақун алайҳи»нинг маъноси  Ҳадис уламолари бирор ҳадис ҳақида «муттафақун алайҳи» деган бўлсалар, уларнинг бу гапдан муродлари, имом Бухорий ва имом Муслимнинг ушбу матнга иттифоқ қилганидир. Бу иттифоқ – ҳадиснинг саҳиҳлигига мусулмон умматининг иттифоқи эмас, балки икки шайхнинг иттифоқидир. Лекин ибн Салоҳ: «Муттафақун алайҳи» деган гапни умматнинг иттифоқи десак бўлаверади», дейди. Чунки имом Бухорий билан имом Муслимнинг иттифоқи умматнинг иттифоқига тенг келади. Уммат эса иккисининг китобини энг саҳиҳ китоб деб қабул қилган. (“Мусталаҳул ҳадис” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat