Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юкори нархда харид килиш: халол ёки харом?

00:00 / 10.09.2009 | eski savollar | 620
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!Хурматли Устоз, Аллох :жж Сизни Уз панохида асрасин! Илмингизни зиёда килсин ва умрингизни узок хамда баракали килсин!Куйидаги савол билан мурожаат килмокчи эдим:Тадбир одам уз товарларини (техникалар ва уй жихозлари) кредитга хам сотишни йулга куйган. Яъни мижоз товарнинг ярим нархини накд тулайди, колган ярим нархига эса инфляция, фойдаси ва бошка харажатларини хисоблаган холда, фоиз куринишида устама тулайди. Мисол учун, Девор мебели 1,000,000 сум туради. Харидор 500,000 сумни олдиндан тулаб, товарни олади ва колган 500,000 сумни (айтайлик 5 ойда туланиши керак) ойига 3%дан устамани кушган холатда (устама бошлангич колдик 500,000 сумга нисбатан хисобланади) 115,000 сумдан тулайди. Окибатда, товар харидор учун 5 ой ичида жами булиб 1,075,000 сумга тушади.Ушбу дукондан, шу усулда товар сотиб олиш халол хисобланадими?Аллох :жж куч-кувватингизни зиёда килсин!Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!Хурмат билан,Музаффаржон

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Буни савдо пайтида насияга савдо бўлгани учун, нарх фалонча бўлади деб баҳолашиш керак. Фоиз билан эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat