Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Е-471 ҳақида маълумот

12:09 / 24.04.2018 | Кудратилла Тохтахонов | 5453
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, саволим қуйидагича Куни кеча интернет сахифаларида биз кундалик истемол қиладиган кофелар таркибида Е-471 коди билан белгиланган табиий русчасига айтганда пишевой добавка борлиги ва бу чўчқадан олинадиган ёғ эканлиги маълум бўлганлиги ҳақида малумот тарқалди. Шу хақида малумот берсангизлар. Бундай қўшимчалари бор нарсаларни истемол қилиш мумкинми ё бу ҳаромми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом!  Нималигини билмаймиз. Гумон билан ҳаром бўлмайди.
Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган.
Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади.
Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat