Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бидъатми?

1 йил аввал | Sardor | 483

Ассалому алайкум! Оғизни очиб eснаса ичинга шайтон кириб кeтади дeйишади. Шунинг учун қўлинг билан бeркитиб эсна дeган гапни кўп марта эшитгаман. Шу гап тўғрими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «التَّثَاؤُبُ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإِذَا تَثَاءَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيَرُدَّهُ مَا اسْتَطَاعَ، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا قَالَ: هَا. ضَحِكَ الشَّيْطَانُ». طرفاه: 6223، 6226 - تحفة: 14322، 13019

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эснаш шайтондандир. Қачон бирортангиз эснаса, кучи етганча уни қайтарсин, чунки бировингиз «Ҳа-а-а» деса, шайтон кулади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " إذا تثاءب أحدكم فليكظم ما استطاع فإن الشيطان يدخل " . رواه مسلم

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қачон бирортангиз эснаса, кучи етганча уни қайтарсин, чунки шайтон(ичига) киради” деганлар. Муслим ривояти.
Шунинг учун эснаганда оғзини қўли билан тўсиш одобдан ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat