Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Компьютер дастурларидан фойдаланиш

00:00 / 10.09.2009 | eski savollar | 648
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари!Анчадан бери бир савол қийнар эди. Ўша саволни энди беришга қарор қилдим.Шайх ҳазратлари, биласиз, бизда компьютер технологиялари, турли дастурлар ишлаб чиқариш етарли даражада ривожланмаган. Аҳолининг ҳам асосий қисмига чет элда ишлаб чиқариладиган дастурларни сотиб олиш қимматлик қилади. Менинг атрофимдаги ҳамма танишларим шу.Биз ҳозир ишлатадиган дастурларнинг кўпи сотиб олинмаган, турли дастурчилар томонидан бошқа калитлар билан ҳам ишлайдиган қилинади, яъни, дастурни ишлаб чиқарган фирма ёки компания бунга рози эмас ва бундан маълум маънода зарар кўради. Кўчаларда, дўконларда сотилаётган дисклардаги дастурлар ҳам шу. Биз эгасининг розилигисиз фойдаланамиз бу дастурлардан.Турли ташкилотлар ҳам бундан холи эмас.Агар мен кундалик ишлатадиган дастурларимнинг баҳосини ҳисобласам, тахминан 700-800 долларга бориб қолади. Бу, албатта, қиммат бизнинг шароит учун. Тўғри, кўпчилик дастурларнинг текин алтернативалари ҳам мавжуд, лекин уларда ишлаш ноқулай ва кўпи етарлича имкониятга эга эмас.Шу вазиятда бизга фикр берсангиз, ҳазрат. Савол узайиб кетмаслиги учун кўп бошқа ҳолатларни қараб ўтирмадим.Жавобингиз учун олдиндан ташаккур сизга. Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу борадаги фатволарни тақдим қилинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat