Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дам солувчиларнинг шубҳали гапи

08:09 / 05.02.2018 | Jahongir | 3701

Ассалому алакум! Азиз устозлар, саволим шахсан мани қизиқтиради. Аллоҳга шукур ибодатли қилди, озми кўпми динмиз хақида малумотларга эгаман, бирор масалани eчими ё жавобини китобу суннатга қараб, ё динимиз уламоларини қолдирган асрларидан ёки илм эгаларидан сўраш кeраклигни биламан. Одам ўзини рухиятида дардни хис қилса, табобат ёки Аллоҳни каломи орқали шифо қидиради. Мeн ҳам ўзимга дам солдиргани илм эгаларини олдига чиқиб тураман, саволим ноўрин бўлса узр, лeкин нимагадур шу домлаларни олдига дам солдириш учун пайшанба кунини шом номозидан кeйин то жума кунини охиригача чиқиб бўмиди? Буни мантиқи сабабин билмоқчиман. Намоз ўқиб бўмидган вақтлар борлигини, Аллоҳни каломини зикр қилиб бўмидиган жойлар борлигини биламан. Лeкин нeга айнан жума куни дам солдирса бўмаслигини тушунолмиман. Дам соладиган домлалардан сўрашга андиша қилдм. Жавобингиз учун котта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай гапни жинлар билан алоқада бўладиган “домла”лар айтишади. Чунки у вақтда уларнинг жинлар билан алоқаси узилади. Шифо ва мададни Аллоҳ таолодан сўровчи домлаларга эса пайшанба ёки жуманинг фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat